- Баҳолаш жараёнида фойдаланилган ахборотни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда ошкор этиш шундай амалга оширилиши лозимки, мазкур ҳисоботнинг баҳолаш фаолияти соҳасида махсус билимларга эга бўлмаган фойдаланувчилар баҳолаш жараёни мантиқини ва баҳолаш объектининг қийматини аниқлаш учун баҳоловчи бажарган амалларнинг аҳамиятини тушуниши керак.
- Баҳолаш жараёнида қўлланилган барча ахборот ошкор этилиши лозим, махфий хусусиятга эга бўлган ахборот бундан мустасно. Махфий ахборотни баҳоловчи фақат буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим этган шахслар билан келишган ҳолда ёки суднинг тегишли қарорига биноан ошкор этади. Фойдаланилаётган ахборотнинг махфийлик даражаси буюртмачи ва (ёки) мазкур ахборотни тақдим этувчи ёки унга бевосита алоқадор бўлган шахслар томонидан белгиланади.
- Баҳолашда фойдаланилган ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган ахборот унинг манбасига ҳавола қилинган бўлиши лозим, бунда мазкур манба ёзма ёки оғзаки эканлиги аҳамиятсиз.
Стандартдан четга чиқиш шартлари Ахборот йиғиш ва уни таҳлил қилиш - Баҳолаш объектининг бозор қиймати тўғрисида асослантирилган хулоса чиқариш учун баҳоловчи минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазият, кўчмас мулк бозори, баҳолаш объекти жойлашган ер ва баҳолаш объектининг тавсифлари ҳақида ахборот йиғиши ва уни таҳлил қилиши лозим.
Минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни таҳлил қилишда баҳоловчи: - минтақанинг табиий-иқлим хусусиятларини;
- асосий макроиқтисодий кўрсаткичларни;
- иқтисодиёт тармоқлари бўйича асосий кўрсаткичлар, уларнинг ўзгариш динамикаси ва баҳолаш объектининг бозордаги ҳолатига таъсирини;
- ижтимоий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари, уларнинг ўзгариш динамикаси ва баҳолаш объектининг бозордаги ҳолатига таъсирини ўрганади.
- Минтақадаги ижтимоий-иқтисодий вазият таҳлилининг натижаларига кўра баҳоловчи баҳолаш объектининг бозордаги жорий ва бўлғуси ҳолатини асослайди, эҳтимол тутилган одатдаги харидор ва унинг инвестицион мотивацияси аниқланади.
- Кўчмас мулк бозорини таҳлил қилишда баҳоловчи:
- баҳолаш объекти жойлашган минтақадаги кўчмас мулк бозорининг умумий тавсифларини;
- кўчмас мулк бозорининг тузилиши ва иштирокчиларини;
- кўчмас мулк бозорининг айрим сегментлари бўйича талаб ва таклиф омилларини миқдорий таҳлил ва тенденциялар таҳлили билан бирга ўрганади.
- Бозор тенденцияларининг таҳлили учун зарур бўлган бозорни сегментларга ажратиш кўчмас мулкнинг қуйидаги тоифалари бўйича амалга оширилади:
- тураржой кўчмас мулки;
- тижорат кўчмас мулки;
- саноат кўчмас мулки;
Do'stlaringiz bilan baham: |