Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги
Download 190.52 Kb.
|
Бойнияз
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сурхон воҳасида яшаган одамларнинг қандай буюк, улуғ тарихни тошидан кечиргани, керак бўлса, қандай бетакрор маданиятга эга бўлганини катта ғурур ва ифтихор билан таъкидлаймиз.
- Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти
ЎН БИРИНЧИ ТУРНИР
Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий XI халқаро турнири 2013 йил 16-21 май Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Анъанавий XI халқаро турнирда полвонлар уч вазн тоифасида гиламга тушди. Қизғин баҳлар давомида Жанубий Корея, Эрон, Конго, Ҳиндистон, Вьетнам, Исроил, Россия, Тайланд, Жанубий Африка Республикаси каби мамлакатлардан келган полвонлар маҳорати яққол намоён бўлди. Якуний натижага кўра, 66 килограмм вазн тоифасида биринчи ўринни ўзбекистонлик Шарофиддин Лутфуллаев, 81 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Бекзод Тўрабоев эгаллади. Халқаро турнирнинг мутлақ вазн тоифаси финалида ўзбек полвони Самижон Убайдуллаев тожикистонлик Парвиз Собировни мағлубиятга учратиб, турнирнинг мутлақ ғолиби бўлди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти совринини қўлга киритди. Шундай қилиб мутлоқ вазн тоифасида : 1-ўрин Убайдуллаев Самижон (Ўзбекистон, Сурхондарё), 2-ўрин Собиров Парвез (Тожикистон), 3-ўрин Трусов Владимир (Россия), 3-ўрин Нежад Хусрави (Эрон), 4-ўрин Юн Лон Ли (Вьетнам), 4-ўрин Дюжин Ким (Корея), 4-ўрин Питер Палчик (Исроил), 4-ўрин Амандер Синх (Ҳиндистон) га насиб этди. Мустақиллик йилларида кураш халқаро спорт турига айланди. Ўтган йиллар давомида 121 давлат Кураш халқаро ассоциациясига аъзо бўлгани, ҳар йили турли қитъа ва мамлакатларда жаҳон чемпионати, халқаро турнирлар ташкил этилаётгани бунинг далилидир. 2013 йилда Франциянинг Париж шаҳрида катталар ўртасида кураш бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. 2.3-§. МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МИЛЛИЙ КУРАШНИНГ ЖАҲОН СПОРТ ТУРИГА АЙЛАНИШИ Сурхон воҳасида яшаган одамларнинг қандай буюк, улуғ тарихни тошидан кечиргани, керак бўлса, қандай бетакрор маданиятга эга бўлганини катта ғурур ва ифтихор билан таъкидлаймиз. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов Ўзбекистон мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳада улкан ютуқларга эришиб, халқимизнинг турмуш тарзи ҳар томонлама ўсиб, катта ижобий натижаларга эга бўлди. Ўтмиш аждодлармизнинг урф-одатлари, анъаналарини тиклаш, ўрганиш ва қайта тиклаш борасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов раҳбарлигида жаҳон миқёсида улкан ибратли ишлар қилинди. Халқ маънавий меросини ўрганиш, оғзаки ва ёзма манбаларга асосланиб, илмий тафаккур намояндаларининг ижодий фаолиятини, улар томонидан яратилган бебаҳо илмий хикматлар дурдонасини ўрганиш ҳамда хотирасини мангу қадрлаш масаласида жаҳон ва мамлакат миқёсида амалий тадбирлар ташкил этилди. Ўзбекистонда кураш тўйларда, халқ байрамларида ва кўпчилик тўпланадиган жойларда оммавий тарзда ўтказилган. Миллий курашнинг Фарғона ва Бухоро услуби кенг тарқалган бўлиб, унда асосан эркаклар иштирок этиб, қатнашувчиларнинг ёши чекланмаган. Миллий кураш бошланишидан аввал ҳакамлар хайати тузилган, хайъат таркибига қишлоқ оқсоқоли, ёши улуғлар, ёш бўлса-да, кураш сирларини яхши биладиганлар киритилган. Бу кишилар ҳар бир мусобақа бошланишидан олдин кураш тушишга шайланган рақибларга унинг қоидаларини; оёқ билан чалмаслик, ердан даст кўтариб йиқитиш, йиқилганнинг иккала елкасини ерга теккизиш, қўпол ҳаракатлар қилмаслик ва хоказоларни тушунтиришган. Миллий курашни хали белида қуввати бор тажрибали кексалар бошлаб беришган. Кураш ғолибга рақиб топилмагунча давом этган. Курашда ютиб чиққан полвонларга хар хил мукофотлар, тўн, жонлиқ ва бошқалар берилган. Мустақиллик туфайли ўзбек миллий кураши қайта тикланиб жаҳон миқёсидаги мусобақага айланиб, жаҳоннинг энг кучли полвонларини ўзига жалб этиб, халқаро мусобақага айланди. Асрлар оша миллий менталитет асосида миллат ғурурига, ор-номусига, виждонига, мардлик, жасурлик, хушёрлик, чаққонлик, тимсолига айланган ўзбек миллий кураши хозирги вақтда дунёни ўзига ишқибоз айлади. Халқимизнинг маънавиятида муҳим ўрин тутиб, ватанпарварлик, инсонпарварлик, халолик туйғуларини қадрлаб келган “Алпомиш”, “Қирққиз”, “Авазхон”, “Гўрўғли”, “Рустамхон”, “Равшан” “Кунтуғмиш”, “Ёдгор”, “Toшбocap” каби ўнлаб достонларда қўрқмас, мард Тўмарис, севгига, оилага вафодор Барчиной каби жасур ўзбек аёллари ботирларни паҳлавонлар синовидан ўтказиб, йигитларни курашга чорлаб ватанни, халқни, улусни ҳимоя қилишга чорлаганлар. Сурхондарёликлар кураш ва спортга ошуфта халқ эмасми, полвон зоти борки, барини бирма-бир санаб боришади. Айниқса, 1950 йилларда воҳанинг Бўрон полвон, Холмурод полвон, Юнус полвон каби машҳур курашчилари тенгма-тенг олишган. Кураги ерга тегмаган Ҳақберди отани нафақат полвон, балки элнинг 240 нафар полвонлари ҳақида маълумот тўплаган ижодкор сифатида ҳам ҳурмат қилишади. Маънавий хаётимизда ибратли бўлган алломалар, олимлар ҳамда ватан озодлиги йўлида шаҳид кетганларнинг хотирасини тиклаш борасида дастлабки фикрлар мустақилликнинг илк даврларидан бошланди. 1992 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг улуғ аллома Ҳаким Термизий хотирасини абадийлаштириш мақсадида Термиз шаҳрида миллий курашга бағишлаб Халқаро кураш мусобақасини ўтказиш таклифи халқимиз томонидан чексиз қувонч билан қабул қилинди. 1993 йил 3-4 апрелда Ҳаким Термизий хотирасига бағишлаб миллий кураш бўйича дастлабки халқаро турнир бўлиб ўтди. 1-турнир бош ҳаками таниқли спортчи, Ўзбекистон чемпиони Жума Тошпўлатов раҳбарлигида ўтди. Халқаро турнир ғолиби қумқўрғонлик Ўрол полвон Тўраев бўлди. Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб миллий кураш бўйича 1995 йил 8-9 апрелда ўтказилаган II халқаро турнирнинг ғолиби Рустам Эргашев, 1997 йил 5-6 апрелда ўтказилган IV халқаро турнирнинг ғолиби Эрали Маҳмарасулов, 1999 йил 3-4 апрелда ўтказилган IV халқаро турнирнинг ғолиби Тоштемир Муҳаммадиев, 2001 йил 2-4 апрелда ўтказилган V халқаро турнирнинг ғолиби Абдулла Тангриев, 2003 йил 4-5 апрелда 2012 йилгача ўтказилган барча халқаро VI, IIV, VIII, ÍX турнирларининг ғолиби Абдулла Тангриев бўлди. Сурхон воҳасида ташкил этилган миллий кураш бўйича халқаро кураш мусобақалари халқимизнинг маънавий дунёқарашини тубдан ўзгартириб, миллий кураш бўйича жасур, жисмоний бақувват, ор-номусли паҳлавонларнинг етишиб чиқишига, ёш авлодларнинг орзу-умидлари юзага чиқишига имоният яратди. Бу эса Сурхон воҳасининг ватанпарвар, инсонпарвар, миллий кураш орқали аждодлар руҳини шод этиш учун ўз ҳизматларини фидойилик нуқтаи назаридан бахшида этган ташкилотчи раҳбарлар ва миллий курашни фаҳр-ифтихор деб билган инсонларнинг беқиёс ҳизматлари туфайли амалга оширилди. Аждодлар маънавиятини ўзида мужассам этган, Яратганнинг қудрати билан Сурхон воҳасини дунёга танитган, илмий тафаккурда табиат ва жамият уйғунлигини асослаб берган, илмнинг туб моҳиятини, ички мазмун-моҳиятини ёритиб берган аллома Ҳаким Термизий руҳи Сурхон воҳасининг метиндек иродали полвонларини руҳан тарбиялади ва маънавий қўллаб-қувватлади. Миллий кураш тартиб қоидаларига ҳуқуқий мақом сифатида киритилган “таъзим”, “кураш”, “тўхта", “ҳалол”, “ёнбош”, “ғирром”, “Дакки”, “чала”, “танбеҳ”, “бекор”, “тенг”, “вақт” каби ўзбекча ибора ва сўзларнинг жаҳон миқёсида таржимасиз айтилиши Ҳаким Термизий руҳини шод қилди. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида халқимизнинг жисмоний тарбия ва спорт билан боғлик анъаналари қайта тикланиши ва Ҳаким Термизий хотирасига бағишлаган халқаро кураш туфайли, Ўзбекистон бутун жаҳонга спорт соҳасида танилди. Ал-Ҳаким ат-Термизий руҳи эса ўзбек курашчиларига мададкор бўлди. Download 190.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling