Руҳлар исён қилар аслим қайда деб,
Ўзлигим қайда деб, наслим қайда деб.
Келажагим, баҳор фаслим қайда деб,
Ўғлим, билармисан, боболаринг ким?!
Баркамол авлод тарбиясида ўтган аждодларимиз тарихини ўрганиш, қайта тиклаш бугунги даврнинг долзарб масаласидир. Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ҳаким Термизий хотирасининг тикланиши ҳамда миллий кураш бўйича халқкаро кураш мусобақасининг ўтказилиши Ўзбекистонда миллий курашнинг жадал ривожланишига имоният яратди. Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда миллий курашнинг қайта тикланишида Сурхон воҳасининг алоҳида ўрни бор. Ал-Ҳаким ат-Термизий каби алломалар руҳи мадаткор бўлган Сурхон воҳасининг машҳур полвонлари қадим-қадимдан ўз халқ, юрти, овули учун кураш майдонларига чиқиб, ҳалоллик, мардлик, жасурлик, вафодорлик, севги-мухаббат учун ўз кучларини намоён қилганлар ва бу йўлда ўзига хос жасорат намуналарини кўрсатганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |