Кириш Мавзунинг долзарблиги
Download 18.15 Kb.
|
1 2
Bog'liqКириш
Кириш Мавзунинг долзарблиги. Дунё таълим тизимида таълимни ривожлантириш бўйича кўплаб тадқиқотлар, лойиҳалар олиб борилмоқда, айниқса педагогик касбий тайёргарликнинг барча компонентларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилмоқда. Мамлакатимизда ҳам педагогик касбий компетенцияларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида таълим муассасаларида замонавий моддий техник база яратилган ҳамда инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”, 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон “2022-2026-йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” фармонлари, 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 31 декабрдаги ВМ-1059-сон “Узлуксиз маънавий тарбия Концепциясини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда мазкур курсни тугатиш иши муайян даражада хизмат қилади Шу билан бирга мамлакатимизда амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотларда ҳам демократик тамойиллар асосидаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида олий таълим тизимида талабаларнинг мутахассислиги бўйича касбий тайёргарлик сифатини оширишда педагогларнинг касбий компетенцияларини янада такомиллаштириш зарурати таъкидлаб ўтилган. Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб бориш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу вазифаларни амалга оширишда таълим контекстида кўп босқичли узвийлик, узлуксизлик ва изчиллик тамойилларига асосланган самарали инновацион моделларни яратиш, педагогларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришни тақозо қилмоқда. Глобаллашув ва халқаро интеграциянинг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг кенгайиши билан боғлиқ ҳолда касбий компетенциялар бўйича ахборотларнинг ҳам тезкор алмашиш имконини берадиган механизмлар зарур бўлмоқда ва бу масалалар мазкур мавзунинг долзарблигини белгилаб беради. Педагогика соҳасидаги олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунѐқарашларини бойитишда уларни инновацион таълим технологиялари, ўқитишнинг янги, инновацион шакл, метод ва воситалари билан таништириш, педагогларда касбий компетентлик сифатлари ва креатив қобилият моҳияти билан яқиндан таништириш муҳим аҳамиятга эга. ХХI асрда касб таълими мазмунини янгилашнинг концептуал қоидаларидан бири компетентлик нуқтаи назаридан ёндашув ҳисобланади. Касбий компетентлик – мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиши. Касбий компетентлик мутахассис томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция мутахассислик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади. Касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳиятига: 1. ижтимоий компетентлик; 2. махсус компетентлик; 3. шахсий компетентлик; 4. технологик компетентлик; 5. экстремал компетентликлар киради. “Компетенция – бу таълим орқали олинган билимларга, тажрибага, қадриятларга, ниятларга асосланган умумий қобилиятдир. Компетенциявий билим ёки кўникмага тушмайди; компетентлик – бу олим ёки ўқимишли одам бўлишни англатмайди”. Компетенция ва кўникма ўртасидаги фарқни ажратиш керак. Кўникма – бу муайян вазиятда ҳаракат, компетенция – хатти-ҳаракатлар, кўникмаларнинг кузатувларидан ўрганилиши мумкин бўлган характеристик хусусиятдир. Шундай қилиб, кўникмалар амалда компетенция сифатида намоён бўлади. Компетенция маҳорат, ҳаракатни кучайтиради, онгли фаолият натижасида шаклланади. Download 18.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling