Кириш Мавзунинг долзарблиги
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси
Download 18.15 Kb.
|
1 2
Bog'liqКириш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курсни тугатиш ишининг мақсади.
- Курсни тугатиш ишининг объекти.
- Курсни тугатиш ишининг вазифалари
- Курсни тугатиш ишининг амалий аҳамияти: - Талабаларда касбий-педагогик компетентлик ҳақида тушунча ва кўникмалар ҳосил бўлади. - «
- Курсни тугатиш ишининг тузилмаси
Мавзунинг ўрганилганлик даражаси. Республикамиз олимларидан Л.Ахмедова, У.Бегимқулов, Н.Муслимов, Б.Раҳимов, Н.Тайлоқов, Э.Ф.Зеер, Т.М.Сорокина, В.Н.Введенский, М.И.Лукьянова, А.В.Хуторской, Ш.Шарипов ва бошқалар таълим соҳасида ижтимоий-педагогик, акмеологик масалаларга доир илмий тадқиқотлар олиб борган ва бу тадқиқотларда бевосита муайян йўналишлардаги мутахассисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштириш масалалари келтириб ўтилган.
Шунингдек, педагогнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш масалалари педагог олимлар Ҳ.Aбдукаримов, Н.Aзизхўжаева, A.Aлиев, Ю.A.Aхроров, A.A.Вербицкий, Р.Ҳ.Жўраев, Б.Р.Жўраева, Ж.Ғ. Йўлдошев, С.М.Маркова, Г.М.Махмутова, A.A.Ҳамидов, Ф.Р.Юзликаевларнинг ишларида ҳам тадқиқ этилган. Жумладан, Н.А.Муслимов ва К.Абдуллаеваларнинг фикрича, компетентлик – олинган назарий билим, кўникма ва малакалар мажмуасини амалиётга мустақил ва ижодий қўллай олиш даражаси, бу ҳам талабанинг амалиёт жараёнида ва олий таълимдан кейинги фаолиятида шаклланиб боради. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларида В.Байденко, А.Залевская, Э.Зеер, И.Зимняя, О.Поляков каби олимларнинг илмий тадқиқотларида касбий компетенцияларни шакллантириш ва такомиллаштириш усулларини турли жараёнларда таҳлил қилиш ва тизимлаштириш масалалари кўриб чиқилган. Курсни тугатиш ишининг мақсади. «Таълимни ташкил этиш шакллари» модулини ўқитишда талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш имкониятларини ёритиб бериш. Курсни тугатиш ишининг объекти. «Таълимни ташкил этиш шакллари» модулини ўқитишда талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш Курсни тугатиш ишининг предмети «Таълимни ташкил этиш шакллари» модулини ўқитишда талабаларнинг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг мазмуни, интегратив билимлар ва ҳаракатларни ўзлаштириш. Курсни тугатиш ишининг вазифалари: 1. «Таълимни ташкил этиш шакллари» модулини ўқитишда талабаларнинг касбий компетенцияларини мазмун-моҳиятини очиб бериш. 2. Талабаларда интегратив ёндашувни шакллантириш 3. Касбий-педагогик компетентликка эга бўлишида ўзини ўзи таҳлил қила олиш моҳиятини ёритиб бериш. 4. Касбий компетентлигини ривожлантиришда ўз устида ишлаш ва ўз-ўзини ривожлантиришни аниқлаш Курсни тугатиш ишининг амалий аҳамияти: - Талабаларда касбий-педагогик компетентлик ҳақида тушунча ва кўникмалар ҳосил бўлади. - «Таълимни ташкил этиш шакллари» модулини ўқитишда касбий-педагогик компетенцияларини ривожлантиршнинг мазмунига эга бўладилар. Шунингдек, талабаларда касбий-педагогик компетенцияларини ривожлантиршнинг афзалликлари ва ўзига хосликлари аниқ намоён бўлади. Курсни тугатиш ишининг тузилмаси: кириш, икки боб, хулоса ва фойдаланлган адабиётлар рўйхатидан иборат. Download 18.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling