Кириш. Метеорология ва иқлимшунослик асослари фанининг предмети ва вазифалари


Download 19.15 Kb.
bet2/3
Sana23.02.2023
Hajmi19.15 Kb.
#1225790
1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ

Метеорологик катталик атмосфера ҳолатининг муайян характеристикасидир. Ҳавонинг ҳарорати ва намлиги, атмосфера босими, шамол тезлиги ва йўналиши, булутлар миқдори, уларнинг баландлиги ва шакли, атмосфера ёғинлари, метеорологик кўринувчанлик узоқлиги ва атмосфера ҳолатининг бошқа характеристикалари метеорологик катталиклар ҳисобланади.
Метеорологик ҳодиса метеорологик катталикларнинг муайян мажмуи билан тавсифланувчи физикавий жараёндир. Мисол учун, нисбий намлик, шамол ва метеорологик кўринувчанлик узоқлигининг маълум мутаносиблигида туман ҳосил бўлади. Метеорологик ҳодисаларга момақалдироқ, изғирин, чангли бўрон, қасирға, булдуруқ ва бошқалар мисол бўла олади.
2. Иқлимнинг шаклланиш шароитларини ўрганувчи фан иқлимшунослик деб аталади. Астрономик ва физикавий-географик шароитларнинг мураккаб комплекси таъсирида шаклланувчи атмосфера жараёнларини ўрганиш иқлимшуносликнинг предмети ҳисобланади. Иқлимшунослик иқлимни шакллантирувчи турли омиллар ўртасидаги боғлиқликни уларнинг тўшалган сирт билан ўзаро таъсирида кўриб чиқади. У турли метеорологик ҳодисалар ва иқлим турларининг ер шари сиртидаги тақсимотининг қонуниятларини ўрганади. Ва ниҳоят, иқлимшунослик иқлимнинг геологик ўтмишдаги, ҳозирги замондаги, шу жумладан инсон фаолияти билан боғлиқ ўзгариши муаммоларини ўрганади. Шундай қилиб, иқлимшунослик илмий фан бўлиб, иқлимнинг шаклланиш жараёнлари, ўтмиш, ҳозирги замон ва келажакдаги тавсифи ва таснифини, иқлимнинг инсон фаолиятига ва инсоннинг иқлимга таъсирини ўрганади.
Тарихнинг турли даврларида олимлар иқлимга турлича таъриф берганлар. Қадимги юнонлар Ернинг шарсимон эканлигини ҳисобга олиб, иқлимни қуёш нурларининг ер сиртига қиялиги билан тушинтирганлар ва шундан иқлим ҳақидаги фаннинг номи (χλіμα – қадимги юнончада қиялик) келиб чиққан. Ўрта асрларга келиб, жойнинг кенглигидан ташқари иқлимга бошқа, масалан, жойнинг океандан узоқлиги, ер юзасининг тури каби омиллар ҳам таъсир этиши аниқланган. XIX асрда иқлимни об-ҳавонинг бирор қонуниятга бўйсинувчи тўплами ёки кетма-кетлиги сифатида қарай бошладилар. Иқлим ер орбитаси кўрсаткичларининг ўзгариши ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига эътибор қаратилган.
Иқлим шаклланиши назариясининг ривожланиши Ер шарининг атмосфера, океан, қуруқлик ва муз қопламларидаги жараёнларнинг ўзаро таъсирини миқдорий ҳисобга олишни талаб қилди. Шунга мувофиқ
Download 19.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling