Кириш. Метеорология ва иқлимшунослик асослари фанининг предмети ва вазифалари


Download 19.15 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2023
Hajmi19.15 Kb.
#1225790
1   2   3
Bog'liq
1-МАВЗУ

глобал иқлим тушинчаси пайдо бўлди. Атмосфера – океан – қуруқлик – криосфера тизими метеорологик ташкил этувчиларининг узоқ (бир неча ўн йилдан кам бўлмаган) вақт давомида ўтувчи ҳолатлари ансамбли (ёки режими) глобал иқлим деб тушинилади.
Глобал иқлимнинг муайян физикавий-геограифк шароитлардаги хусусий кўриниши локал (ёки маҳаллий) иқлим дейилади. Локал иқлим – бу қуёш радиацияси, унинг ер сиртининг фаол қатламидаги ўзгаришлари ва уларга боғлиқ атмосфера ва океанлар циркуляцияси билан белгиланувчи муайян жойга характерли бўлган об-ҳавонинг кўп йиллик режимидир. Бундай тушинишда иқлим жойнинг физикавий-географик характеристикаларидан бири ҳисобланади.
Қуёш энергиясининг асосий ўзгаришлари тўшалган сирт яқинида содир бўлади. Бу сиртнинг оптик (альбедо), механик (рельеф) ва иссиқлик (қуруқлик, сув) хоссалари бўйича биржинсли эмаслиги унинг ўзаро ёнма-ён участкаларида метеорологик режимлар ўртасидаги фарқларга олиб келади. Бироқ, бу фарқлар катта баландликларга тарқалмайди. Шу сабабли ер сиртининг ўлчамлари одатда юзлаб километрлардан катта бўлмаган ҳар хил турдаги ҳудудлари устида катта масштабли жараёнлар (циклон, антициклон, атмосфера фронтлари ва бошқ.)га боғлиқ бўлган об-ҳаво бир хил характерга эга бўлади.
Биржинсли бўлмаган тўшалган сиртнинг горизонтал ўлчамларига боғлиқ равишда катта бўлмаган алоҳида географик тузилмаларнинг мезоиқлим ва микроиқлим деб аталувчи иқлимлари ажратилади.
Мезоиқлим – бу ўлчами юз километрдан катта бўлмаган (ўрмон, водий, шаҳар ва бошқ.) алоҳида географик ландшафт таркибий қисмининг иқлимидир.
Микроиқлим – бу ўлчами бир неча юз метрлардан катта бўлмаган (ўрмон чеккаси, боғ, кўл қирғоғи, ўрмон яланглиги ва бошқ.) сунъий тузилма ёки кичик ҳудуднинг иқлимидир.
Бошқа ихтиёрий фанда бўлгани каби, метеорология ва иқлимшуносликнинг асосий вазифаси табиат қонунларини ўрганишдан иборат. Шу билан бирга замонавий фан атмосфера жараёнлари ва ҳодисаларини кузатиш, тавсифлаш ва тушунтириш билангина чекланиб қола олмайди. У олинган хулосалардан жамият эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланиб, инсоннинг амалий заруриятларини таъминлаши лозим. Якуний натижада у табиат ҳодисаларини бошқаришнинг амалий имкониятларини топиши ва уларни жамият учун фойдали йўналишда ўзгартира олиши лозим.
3. Юқоридагилардан келиб чиқиб метеорология ва иқлимшуносликнинг асосий вазифаларини қуйидагича белгилаш мумкин.
а) Метеорологиянинг асосий вазифалари:

  • атмосферани характерловчи ва унда кузатилувчи ҳодисаларнинг аниқ физикавий маълумотлар қаторини олиш, бу ҳодисаларни сифат ва миқдор нуқтаи назаридан тавсифлаш;

  • олинган физикавий маълумотлар таҳлилидан келиб чиқиб, атмосфера ҳодисаларини тўғри тушунтириш ва уларнинг кечишини бошқарувчи қонунларни топиш;

  • топилган қонуниятларни қўллаган ҳолда атмосферада содир бўлаётган жараёнларнинг ривожланишини олдиндан аниқ айтиш усулларини ишлаб чиқиш;

  • аниқланган қонуниятларни атмосфера жараёнлари ривожланишига қўллаб, табиат кучларидан амалий фаолиятда фойдаланиш.

б) Иқлимшуносликнинг асосий вазифалари:

  • иқлимни шакллантирувчи барча омиллар ва жараёнларнинг ўзаро таъсирини тадқиқ этиш йўли билан иқлимнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш;

  • иқлимнинг ўзгариш сабабларини, шу жумладан, табиий ва антропоген жараёнлар таъсирида унинг келажакда юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларини тадқиқ этиш;

  • иқлимий тизимнинг шаклланиши ва унинг ўзгаришларини физикавий-математик моделлаштириш;

  • иқлимларнинг географик тақсимоти қонуниятларини ўрганиш, иқлимларни таснифлаш ва иқлимий ҳудудлаштириш;

  • микроиқлимни тадқиқ этиш, унинг ҳосил бўлиш қонуниятларини ўрганиш ва микроиқлим турларини таснифлаш;

  • инсон фаолиятининг турли тармоқларини таъминлаш, шунингдек об-ҳавонинг узоқ муддатли прогнозлари учун иқлим характеристикаларини етказиб бериш.

Download 19.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling