1-мавзу: Кириш. Ижтимоий-сиёсий ва маданий-адабий хаёт Фан ҳақида - Аннотация: мазкур мавзуда «Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти»нинг предмети, тадқиқ объекти, даврлаштириш масаласи, ўрганилаётган даврнинг ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий аҳволи, дабиётдаги ўзгаришлар ҳақида мулоҳаза юритилади.
- Эътиборли олим, проф. Б.Қосимов эътироф этиб ўтганларидек, «миллий уйғониш минтақамизда жадидчилик шаклида намоён бўлди».
Фаннинг даврлаштирилиши - Проф.Б.Қосимов фаннинг тадқиқ этадиган даврини 1864 йилдан 1929 йиллар деб белгилайди. Олимнинг фикрича, русларнинг Тошкент шаҳрини ишғол қилиниши билан бошланган мустамлакачилик, босқинчиларга нисбатан халқимизнинг норозилиги ва нафрати, Қўқон хонлигининг тугатилиши, Хива ва Бухоронинг Россияга тобеъ этилиши, ўлкада ҳарбий диктатурага асосланган Туркистон генерал губернаторлигининг таъсис этилиши, русларнинг босқинчилик сиёсатига қарши халқ ғалаёнлари: Вабо қўзғолони, Дукчи Эшон қўзғолони, Жиззах қўзғолони, жадидчилик ҳаракатларининг авж олиши, миллий озодлик ғояларининг фаоллашуви –булар барчаси пировардида миллий уйғониш шароитини юзага чиқарди. Мана шу ижтимоийғсиёсий вазиятлар бадиий адабиётнинг ижтимоийлашувига замин яратди. Ва у ўзи мансуб халқнинг манфаатларини бадиий ифодалай бошлади.
Фаннинг даврлаштирилиши - 1864-1929 йиллар –Миллий уйғониш даври.
- Бу давр 2 қисмга ажратиб ўрганилади:
- 1) Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг илк босқичи: манбалари ва юзага келиши (XIX аср охирлари);
- 2) миллий ва ижтимоий курашлар даври: тараққиёти ва тугатилиши (XX аср биринчи чораги).
- Биринчи давр илк мустамлакачилик даври деб ҳам юритилади, Иккинчи даврни Жадидлар даври деб юритамиз. 1905 йилдан Туркистонда жадидлар фаоллашди. Бу ҳаракатнинг энг авжи 1915-1920 йиллар. 20-йиллардан кейин унинг тугатилиш даври бошланди.
Энг асосий тарихий воқеалар - 1853 йил –Қўқон хонлигининг шимолий дарвозаси Оқмачит руслар томонидан босиб олинди;
- 1864 йил –Авлиёота, Чимкент забт этилди;
- 1865 йил –Тошкент қамал қилиниб, босиб олинди;
- 1866 йил –Хўжанд, Жиззах, Ўратепа ишғол этилди;
- 1867 йил 14 июль –Туркистон генерал губернаторлиги ташкил этилди. Биринчи ген.губернатор К.П.Кауфман б-ди;
- 1868 йил –Самарқанд руслар қўлига ўтди;
- 1873 йил –Хива хонлиги Русиянинг вассалига айлантирилди;
- 1873 йил 14 август –руслар туркманлар қароргоҳи Кўктепани қонга ботирди, 40000 одамни қиличдан ўтказилди; Шу йили Бухоро амирлиги вассалга айлантирилди
Do'stlaringiz bilan baham: |