Кириш. Миллий уйғониш даври адабиётининг илк босқичи. Даврнинг ижтимоий-сиёсий ва адабий-маданий қиёфаси


Download 54.43 Kb.
bet2/3
Sana20.09.2023
Hajmi54.43 Kb.
#1682190
1   2   3
Bog'liq
1-тема Кириш

Энг асосий тарихий воқеалар

  • 1876 йил –Қўқон хонлиги тугатилди, унинг ерлари Турикстон генерал губернаторилигининг мулки деб эълон қилинди;
  • 1880-1898 йй. –Туркистоннинг бойликларини ташиб кетиш учун Красноводск-Тошкент темир йўли қурилди;
  • 1900-1905 йй. –Тошкент-Оренбург темир йўли қурилди.
  • 1884 йилдан Туркистон Россиянинг пахта базасига айлантирилди. Фарғона водийсидаги энг ҳосилдор ерларга минглаб рус муҳожирлари кўчириб келтирилди. Маҳаллий халқдан ерларини тортиб олиб, рус мужикларига берилди. Руслар ўлкада тобеъ миллатни ютиш сиёсатини олиб борди.

Миллий озодлик ҳаракатлари

  • 1882 йили Наманган ва Ўшда чор маъмурларининг солиқ олишдаги ўзбошимчалигига қарши ғалаёнлар бўлиб ўтди.
  • 1883 йили Чустда, 1885 йили, умуман, Фарғона водийсида халқ ҳаракатлари бошланди.
  • 1892 йили Тошкентда вабо тарқалиши сабабли «Тошотар воқеаси» номи билан тарихга кирган қўзғолон бошланди.
  • 1898 йилдаги Дукчи эшон воқеаси эди. Унинг ташкилотчиси ва раҳбари дин арбоби Муҳаммад Али халфа Собир ўғли (1853-1898) эди. Қўзғолон миллатнинг, унинг миллий ва диний ҳуқуқларининг чор ҳукумати томонидан камситилишига қарши кўтарилди.

Маданий ҳаёт

  • 1868 йили босмахона очилди. 1871 йилдан китоб чиқа бошлади. Сўнгроқ бошқа шаҳарларда матбаалар пайдо бўлди. 1870 йили Тошкентда халқ кутубхонаси очилди.
  • Миллатнинг энг қимматли бойлига, асрлар давомида кўз қорачиғидек асраб келинган нодир қўлёзмалар, китоблар олиб кетилди. 1868 йили Самарқанд забт этилганида генерал Абрамов дунёга машҳур Усмон Қуръонини Санкт-Петербургга жўнатди. Генерал Кауфман топшириғига кўра шарқшунос А.Л.Кун Хива саройидан 300 нодир қўлёзмани олиб кетди. Н.Хаников Бухородан 166 сара асарни, В.Л.Вяткин Самарқанддан 190 китобни шу мақсадларда йиққан эди.

Маданий ҳаёт

  • 1890 йили Бухорода 217 масжид, 185 мадраса бор эди. 1917 йил 26 ноябрда Кўқон шаҳрида 392 масжид, 40 мадраса қайд этилган. 1884 йили Қримдаги Боқчасарой шаҳрида Исмоилбек Гаспрали «усули жадид» («усули савтия») деган янги ўқув усулига асос солади. 90-йилларда бу янги усул Туркистонга етиб келади. 1893 йили Исмоилбек Гаспралининг ўзи Бухорога келиб, амир билан учрашади ва янги мактаб очишга муваффақ бўлади. У билан бирга келган ширвонлик Мажид Ғанизода эса Самарқандда 40 кун қолиб, «усули савтия»ни ўргатади. Бундай мактаблар (Чор ҳукуматининг мақсад ва интилишларига зид ўлароқ) Тошкент, Андижон каби шаҳарларда ҳам очила бошлайди. А.В. Пясковский маълумот беришича, 1895—1901 йилларда Тошкентда тўртта усули жадид мактаби бор эди. 1900 йили Андижонда ҳам шундай мактаб очилди. 1907 йили Туркистонда 30 жадид мактаби бўлиб, 1300 бола ўқир эди. Чор ҳукумати бунга қарама-қарши ҳолда рус-тузем мактабига зўр берди.

Download 54.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling