- 1884 йили Тошкентда биринчи рус-тузем мактаби очилди, 1891 йили Хивада, 1894 йили Бухорода ташкил қилинди. 1892 йили ўлканинг ўзида уларнинг сони 21 тага етди. 1917 йилнинг бошларида Туркистонда 170 рус-тузем мактаби бор эди. Мактаблар рус маъмурларига маҳаллий халқ орасида русча биладиган ёрдамчи хизматчилар етказишни ўз оддига мақсад қилиб қўйган эди.
- 80-йиллардан маҳаллий халқ вакилларининг марказий Русия шаҳарларига саёҳатларини уюштириш йўлга қўйилди. Русия маъмурлари истило қилинган ўлкаларнинг фуқароларига мамлакатларининг бепоёнлигини, шаҳарларининг шаъну шавкатини кўрсатишни истар эдилар.
Маданий ҳаёт - Туркистон маданий ҳаётида 1870 йилнинг 28 апрелидан чиқа бошлаган «Туркистон вилоятининг газети» ҳам муҳим роль ўйнади. У Туркистон генерал губернаторлиги қошидаги «Туркестанские ведомости» газетасига илова бўлиб чиқди.
- Газетага Шоҳимардон Иброҳимов, бир оз муддат Муҳаммад Ҳасан Чанишев (у ҳам қозон татари, таржимонлик билан шуғулланган), 1883 йилдан 1917 йилга қадар эса Николай Остроумов (1846—1930) муҳаррирлик қилдилар. Айниқса, Остроумов даврида рус илм-фани, маданияти зўр бериб тарғиб-ташвиқ этилди. Русия шаҳарларига саёҳатга борган туркистонликларнинг сафар таассуротлари мунтазам суратда бериб борилди. Газета атрофига маҳаллий қалам-кашлардан бир давра ташкил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |