« Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » фаниниг мазмуни ва моҳияти - « Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » фаниниг мазмуни ва моҳияти
- « Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » фани бакалаврларни тайёрлашда махсус фанларни ўрганишга ўтишда энг муҳим вазифани бажарувчи зарур фандир.
- Ҳозирги кун фанининг аниқловчи ва тавсифловчи белгиларидан бири бу саноат ва техниканинг фан билан узвий боғланишининг чуқурлашиши ва кенгайишидир. Дунёнинг кўпчилик таниқли олимлари фан ва унинг амалиётда қолланиши бир бутун ва узвий боғлиқ эканлигини таъкидлашган.
- « Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » фани ҳақидаги замонавий таълим кимё, физика, математика, механика, иссиқлик ва совуқлик техникаси, электротехника, кимёвий кибернетика, материалшунослик, саноат иқтисодиёти ва бошқа соҳалар фундаментал фанларининг асосий қонунларига таянади. Лекин, нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш тўгрисидаги таълим фан сифатида аниқ, алоҳида курс бўлиб, ўзининг тажриба, ҳисоблаш услублари, ҳамда назарий қонуниятлари билан ажралиб туради.
- Исталган кимёвий ёки бошқа технологик жараён, унинг турли услубларда отказилишидан қатъий назар, ўзаро бир-бирига боглиқ типик технологик босқичлар мажмуасидан иборат.
“Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » курсида асосий жараёнларнинг назарияси, ушбу жараёнларни амалга оширадиган машина ва қурилмаларнинг тузилиш принстиплари ва уларни ҳисоблаш услублари ўрганилади. - “Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » курсида асосий жараёнларнинг назарияси, ушбу жараёнларни амалга оширадиган машина ва қурилмаларнинг тузилиш принстиплари ва уларни ҳисоблаш услублари ўрганилади.
- Маълумки, кимё, озиқ-овқат ва бошқа саноат технологиялари мураккаб ва кўпинча бир неча жараёнлардан ташқил топган бўлади.
- Замонавий саноат ишлаб чиқариш жараёнларини лойиҳалашда « Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш » фанининг аҳамияти катта. Бу фан асосида турли хил жараёнларнинг ҳисоблаш ва таҳлил қилиш, уларнинг оптимал параметрларини аниқлаш, зарур қурилмаларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш мумкин. Ундан ташқари, ушбу курсда лаборатория шароитидаги жараён ва қурилмалардан саноат жараён ва қурилмаларига масштаб усулида ўтиш қонуниятлари ҳам ўрганилади. Бу қонуниятларни билиш, кўп тонналик саноат жараён ва қурилмаларини лойиҳалашга ёрдам беради ва зарур.
- Ундан ташқари, улар жараёнларни технологик қурилмалар билан жиҳозлашнинг илмий принстипларини тушуниши, қурилмаларни техник-иқтисодий характеристикаларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва энг оптимал қурилмани танлаш, жараёнлар самарадорлигини ва тежамкорлигини ошириш омилларини аниқлаш, энергия сарфини ва маҳсулот таннархини камайтириш ёлларини билишлари керак.
- Ундан ташқари, бакалаврлар саноат самарадорлигини ошириш учун илмий тадқиқот усулларини мукаммал билишлари зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |