Кириш.” Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш” фанининг мазмуни ва моҳияти, фаннинг келиб чиқиш тарихи ва ривожланиши
Download 471.5 Kb.
|
1-Мавзу презентация
Маълум бир шароитларда табиат ва ишлаб чиқаришда моддалар ҳолатининг ўзгаришлари жараёнлар деб юритилади. Атроф-муҳитда юз берадиган ҳодисаларни табиий жараёнлар деб аталади. Бундай жараёнларга, масалан, қуйидагилар киради: сув ҳавзалари юзасидан сувнинг бугланиши, турли омиллар таъсирида ер қатлами юзасининг исиши ёки совиши, музнинг эриши, сувнинг дарё ва сув ҳавзаларидаги ҳаракати, турли материаллардан намликнинг ажралиб чиқиши ва бошқалар. Табиий жараёнларни ўрганиш натижасида олинган маълумотлар ҳамда фан ва техника ютуқлари асосида, табиатнинг маҳсули бўлган хомашёни қайта ишлаб, ундан саноат миқёсида ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол маҳсулотлари олиш мақсадида турли жараёнлар ташқил этилади. Бундай жараёнларни технологик жараёнлар деб аталади. Масалан, нефт хомашёсини кимёвий технология йўллари асосида қайта ишлаб, ундан турли мотор ёнилғилари, мойлаш материаллари, эритувчилар, гудрон, олтингугурт ва бошқа маҳсулотлар олинади. Кимёвий технология фанининг асосий мақсади - табиий ва сунъий хомашёларни энг тежамли ва экологик жиҳатдан тоза усуллар ёрдамида қайта ишлаб, керакли материаллар ҳамда маҳсулотлар олишдан иборат. Замонавий кимёвий технология табиий ва техника фанларининг ютуқларига асосланиб, физикавий ва кимёвий жараёнлар, машиналар ва ускуналарнинг бирлигини, саноат миқёсида турли моддалар, маҳсулотлар, материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш, технологик жараёнларни энг қулай йўллар билан олиб бориш, уларни бошқариш муаммоларини ўрганади.
Download 471.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling