Кириш Оила Тарбия II. Асосий қисм 1 Тарбиявий ёрдам тушунчаси
Download 32.27 Kb.
|
oila pedagogikasi !!!
II. Асосий қисм
2.1 Тарбиявий ёрдам тушунчаси Оила ва оилавий тарбия муаммолари ичида ота-оналарнинг тарбиячилик маданиятини ошириш ва уларга умумий тарбияга оид билим бериш давримизнинг долзарб масалаларидан биридир. Оилаларни педагогика ютуқлари билан таништириш уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш воситаларидан биридир. Иккинчи томондан эса бу, ўз навбатида, болалар тарбиясида тегишли шакл ва услубларни такомиллаштириш йўлларидан биридир. Шунинг учун ҳам ота оналарни, оилаларни тарбияга оид билимлар билан, тарбия услублари билан қуроллантириш ниҳоятда зарур. Жаҳонда глобаллашув жараёнлари кечаётган бугунги даврда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини самарали ташкил этиш давр талабига айланди. Мамлакатимизда кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига, асосан, ишлаб чиқилган еттита устувор йўналишдан иборат 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилиниши асосида 2022 йил Ўзбекистонда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”, деб эълон қилинди. Инсон манфаатлари ва унинг қадри устуворлигига асосланган халқчил сиёсат мамлакатимизда халқимизнинг ноёб анъана ва қадриятлари, шахснинг жамият олдидаги мажбуриятлари бажарилишини кафолатлайдиган, ўзини ўзи бошқариш институтининг ўзига хос кўриниши бўлган маҳалла институтининг ривожлантирилиши асосида фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда республикамизда 9 349 та фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларнинг 41 таси шаҳарча фуқаролар йиғини; 73 таси қишлоқ фуқаролар йиғини; 165 таси овул фуқаролар йиғини; 9 070 таси маҳалла фуқаролар йиғинидир. Фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллигининг ошишида, одамлар онгу тафаккурида демократик қадриятларни мустаҳкам қарор топтиришда, аҳолини аниқ ва манзилли ижтимоий ҳимоя қилишда ушбу тузилмаларнинг ўрни ва аҳамияти ғоят катта. Айни пайтда маҳаллаларнинг ёш авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, кексаларнинг панд-насиҳати, катталарнинг шахсий ибрати, жамоанинг ҳамжиҳатлиги мисолида кишилар онгига эзгулик ғоялари сингдириб борилади. Маҳалла демократиянинг ҳақиқий дарсхонасига айланиши лозим. Маҳалла тарбия ўчоғидир. Фарзанд оилада дунёга келиб биринчи бор отаонасини таниса, улғайган сайин маҳалладаги одамларни таний бошлайди ва юриштуриш, одоб-ахлоқ, жамики ижобий фазилатларни, аввало, маҳалладан, аниқроғи, ота-оналари, қўни-қўшнилари, табаррук отахонлари, дуогўй онахонларидан ўрганади. Шу нуқтаи назардан таҳлил этилганда, “Оила – маҳалла” тизимидаги ишларни такомиллаштириш, оила ва маҳаллага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб-асраш, уларни умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оиланинг мустаҳкамлиги, барқарорлигини таъминлаш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигига эришиш яхлит жамият барқарорлиги ва тинчлигининг муҳим омилларидандир. Ижтимоий бошқаришнинг ўзига хос шакли бўлган маҳалла бир қанча маданий-маънавий тадбирларни амалга ошириш билан бирга, оилавий урф-одатлар, анъаналар, оила турмушидаги қувончли лаҳзалар ҳамда оилавий ҳаёт билан боғлиқ бўлган аҳамиятли воқеаларни тарғиб қилишнинг ишончли маркази сифатида ҳам намоён бўлмоқда. Маҳалла ҳар бир оила, ҳар бир шахс билан имконият даражада иш олиб бориш учун маънавий салоҳиятга ва ҳуқуқий имкониятга эга бўлган маскан ҳисобланади. Маҳаллада кишиларни одоб-ахлоққа ўргатиш, уларга урф-одатлар, турли қадриятларни сингдириш, илғор удумларни кенг ёйиш борасида ажойиб анъаналар қарор топган. Оила кичик ватан бўлса, маҳалла унинг мустаҳкам таянчи ҳисобланади. Оилалар фаровон, обод бўлса, маҳалла кўркига кўрк қўшади. Маҳаллалар обод бўлса, юртимиз ҳам шунчалик обод бўлади. Яъни бугунги куннинг маҳалласи, энг аввало, соғлом ижтимоий муҳит масканидир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳлининг хулқ-атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу маънода маҳаллани демократия дарсхонаси, деб аташ ҳам мумкин. Маҳаллада кенг жамоатчилик ўртасида мафкуравий ишларни самарали йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжуд, айниқса, миллий қадриятлар, меҳр-оқибат, эл-юрт шаъни учун кураш каби фазилатларни камол топтиришда маҳалланинг ўрни беқиёс. Инсоннинг шахси ва ғоявий дунёси ёшлик йилларида шаклланади. Шу сабабли миллий мафкура асосларини уларнинг онгига сингдиришда бу имкониятдан тўғри фойдаланиш лозим. Мактабгача таълим соғлом, ҳар томонлама етук болаларни тарбиялаш учун зарур ташкилий, услубий, психологик, педагогик шартшароитлар яратади, болаларни мактабда мунтазам равишда таълим олишга тайёрлашда ота-оналарга ёрдам беради. Мактабгача таълим бола 6-7 ёшга етгунча оилада, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилади. XXI асрда 2700 ёшдан ошган муҳташам ёзма ёдгорлигимиз “Авесто”да ёмон ўқитувчи ҳақида мана бундай дейилган: “Ростини айтсам, ёмон устод ҳаётни ғамгин қилади, жоҳилларни улуғ санаб, буюк аёл-у эркакларни Яздон неъматларига етишишидан маҳрум этади. Бундай устодлар ўз нодуруст таълими билан халқниэнг яхши юмушлардан бездирадилар, нотўғри пандлари билан халқни тирикчилик йўлидагн уриб, ёмон йўлга бошлайдилар... Ҳаёт чироғини сўндирадилар. Жоҳилларни буюк билиб, энг мўътабар аёл-у эркакларни Тангри йўлидан қайтарадилар. Ўз нодонликлари билан паришон қиладилар” Download 32.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling