Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


Углеводород газларини нордон компонентлардан тозалаш


Download 0.62 Mb.
bet3/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

2. Углеводород газларини нордон компонентлардан тозалаш


Нефтдан ажратиб олинган газларни тозалаш технологик тизими. Жараённи амалга оширишдан мақсад - газни навбатдаги қайта ишлашга тайёрлаш, ундан H2S ва карбонат ангидридни ажратиш. Газни тозалашда абсорбциялаш ва адсорбциялаш усуллари қўлланилади. Абсорбциялаш усулида асосан кимёвий абсорбция жараёни амалга оширилиб, газ таркибидаги H2S ва CО2 моддалар турли кимёвий брикмалар ҳолида ажратиб олинади. Адсорциялаш усулида тозалаш эса асосан актив кўмир ва синтетик цеолит воситасида амалга оширилади.
Абсорбциялаш усулида газ таркибидаги H2S нинг 99% (масса) гача, адсорбциялаш усулида эса 98% (масса) гача ажратиб олиниши таъминланиши мумкин. Абсорбциялаш усулда H2S билан бир вақтда CО2 ҳам ажратиб олинади.
Ушбу мавзуда газни моноэтаноламин эритмаси воситасида абсорбциялаш тозалаш технологик тизими кўриб чиқилади. Бу тизим бўйича жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Газ К-1 абсорбернинг пастки қисмидан берилади ва колонна юқорисидан берилаётган 15% ли моноэтаноламин билан контактда бўлиб, абсорбция жараёни амалга оширилади.
Тозаланган газ колонна юқорисидан чиқарилса H2S га тўйинган суюқлик фазаси колонна пастидан чиқарилади. Ушбу суюқлик паст босимли С-1 ажратгичга берилиб, унда суюқликга ютилган углеводород газлари ва газ конденсати ажратилади. Суюқ фаза ажратгичдан Т-1 ва Т-2 иситгичлар орқали К-2 десорберга узатилади ва унда суюқлик таркибида ютилган H2S ва CО2 ажратилади. Тозаланган суюқ фаза Т-1 иситгич ва Х-1 совутгич орқали ўтиб, зарур ҳароратгача совутилади ва Э-1 сиғимга, ундан эса абсорберга узатилади. Десорбер юқорисидан чиқарилган H2S гази ва сув буғлари ХК-1 совутгич конденсатор орқали ўтиб Э-2 сиғимга йиғилади ва ундан H2S газ ҳолида чиқарилиб, сув буғлари конденсати эса десорберга қайтарилади.
Технологик режим. Harorat (Temperatura):
Абсорберда - 35-400С; Десорберда - 115-1300С.
Нордон компонентлар ажралиш усуллари икки гуруҳга бўлинади:
қуруқ – қаттиқ кўринишдаги тозаловчи масса қўлланилиши билан; нам – суюқ эритмалар қўлланилиши билан.


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling