Kirish O‘zbekistonda qabul qilingan Harakatlar strategiyasining samarali va keng miqyosda amalga oshirilayotgan sanoatning yetakchi tarmoqlarini jadal rivojlantirishga xizmat qilish to‘g‘risida so‘z bordi


-расм. Газни тозалаш технологик тизими


Download 0.62 Mb.
bet4/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1546845
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
MGQIZ hisobot

1.1-расм. Газни тозалаш технологик тизими
I-тозалашга берилаётган газ; II -тозаланган газ; III-углеводород конденсати; IV- H2S; В-этаноламин эритмаси; VI-буғ; VII-сув.
Саноат қурилмаларида газлар мужассамлаштирилган усулда тозаланади, яъни қаттиқ ва суюқ ютувчиларни қўллаш орқали. Барча қаттиқ ютувчилар водород сульфид миқдори кам бўлган газларни тозалашда фойдаланади. Газларда водород сульфид миқдори қанча кўп бўлса, суюқ ютувчилар шунча кўп ишлатилади. Этаноламинлар билан газларни тозалаш жараёни кенг тарқалган. Этаноламинлар аминли спиртлар гуруҳига киради ва улар:
моноэтаноламин (NH2CH2CH2OH);
диэтаноламин NH(CH2CH2OH)2;
триэтаноламин N(CH2CH2OH)3;
метилдиэтаноламин NCH3(CH2CH2OH)2 ларга бўлинади1.
Газларни этаноламинли тозалашда асосий қурилмалар насадкали ёки ликопчали колонна типидаги абсорбер ва десорбер ҳисобланади. Газларни водород сульфид ва углерод икки оксиддан моноэтаноламин ёрдамида тозалаш қурилмаси технологик тизими қуйида келтирилган (1.2-расм).
Газларни тозалаш икки босқичда ўтказилади. Тозалашга киритилувчи газ ажратгичга берилиб, ундан конденсат ажратилади. Ажратгич 1 ни юқорисидан чиқувчи газ 2-абсорбциялаш колоннасига юборилади, у ерда колонна юқорисидан берилувчи 15 - 17% ли моноэтаноламин сувли эритмаси билан тўқнашади. Колонна 22 – 24 та элаксимон ликопча билан жиҳозланган. Колоннадаги ҳарорат 25 – 400C, босим 1.47 – 1.57 МПа. Қисман тозаланган газ колонна юқорисидан чиқарилиб, 9-абсорбциялаш колонна пастидан берилади. Бу колонна юқорисидан 10– 12% ли МЕА эритмаси киритилади. Колонна ҳарорати 20 – 400C ва босим 1.37 – 1.47 МПа.
Тўйинган МЕА эритмаси 2-колонна пастидан чиқарилиб, 4-иссиқлик алмаштиргичда 80–900C гача иситилади ва 6-десоберга китирилади. Десорбер колонна кўринишидаги қурилма бўлиб, 0.15 – 0.20 МПа босимда ишловчи 14–16 элаксимон ликопчалар билан жиҳозланган. Колонна пасти қисми берк ликопча билан тўсилган, у орқали МЕА эритмаси 8-қайнатгичга ўтади, ҳамда у 1300C га иситилиб, 2-колоннадаги берк ликопча остидан қайтарилади. Десорберда водород сульфид ва углерод икки оксиди қолдиқлари йўқотилади. Қайта тикланган МЕА 7 насос ёрдамида 4- иссиқлик алмаштиргичга ва сувли совутгич 3 га жўнатилади ва 20 – 300C ҳарорат билан 2-колоннага қайтарилади. У ерга 5-насос ёрдамида тоза МЕА эритмаси ҳам берилади.
Тозаланган углеводородли газ 9-абсорбциялаш колонна юқорисидан чиқади ва 13-чи газ ажратгичидан ўтиб, сўнгра қурилмадан чиқарилади. Тўйинган МЕА эритмаси 9-колонна пастидан чиқарилиб, 11-иссиқлик алмаштиргичларда иситилади ва қайта тиклаш учун 14-десорберга киритилади. Қайта тикланган МЕА эритмаса десорбер пастидан 12-насос ёрдамида йиғилиб, 11-иссиқлик алмаштиргичлар ва 10-совутгичлар орқали ҳайдалиб, 9-колоннага қайтарилади.
Десорбер 14 пастки қисми 17-қайнатгич орқали қиздирилади.
Биргаликда десорбcияларган H2S ва CO газлари тозалашни I босқичидан сўнг 15- сувли совутгичдан ўтади ва у ерда сув буғлари конденсаcияланади ва 16-чи газ-сув ажратгичга тушади. Газ ажратгичи юқорисидан нордон компонентлар, пастидан эса сувли конденсат чиқарилади. Сувли конденсат 19 насос ёрдамида 6-десорберга берилади.
Моноэтаноламин таъсирига кўра қўшимча реакциялар углерод икки оксиди ва углеводород газларидаги кислород, углерод олтингугурти ва бошқа бирикмалар билан юқори қайнаш ҳароратига эга мураккаб аралашма ҳосил қилади. Масалан: водород сульфид билан кислород иштирокида моноэтаноламинли тозалаш шаротида қайта тикланмайдиган тиосулъфат ҳосил қилади. Қўшимча ҳосил бўладиган маҳсулотлар миқдори циркульяцияланувчи МЕА эритмасига нисбатан тахминан 5 % (масса) атрофида бўлади.

Т изимда қайта тикланмайдиган маҳсулотлар тўпланиб қолишидан чекиниш мақсадида МЕА эритмасини бир қисмини 14-десорбер пастидан 12-насос ёрдамида 18-колоннага ҳайдаш учун жўнатилади. Бу колоннага ишқор



1.2-rasm . Gazlarni etanolaminli tozalash qurilmasi texnologik sxemasi
1, 13-gaz separatorlari; 2, 9-absorbsion kolonnalar; 3, 10, 15- suvli sovitkichlar; 4, 11- issiqlik almashtirgichlar qatori;
5, 7, 12, 19-nasoslar; 6, 14-desorberlar;
8,17-bug‘li qaynatkichlar; 16-gaz-suv ajratkich; 18-qoldiqni haydovchi kolonna.



Ҳайдаш вақтида ажралган сув буғи ва МЕА буғлари 14 десорберга қайтарилади. Юқори қайновчи қолдиқ маҳсулот канализацияга ташланади.
Ҳайдаш колоннаси юқорисидаги ҳарорат 1700C, пастида 2000C да сақлаб турилади. Кўп ҳолларда ҳайдаш вакуум шароитида ўтказилади.
Газлар таркибидаги водород сульфид ва углерод оксиди миқдори тозалангунча ва тозалашдан кейинги кўрсаткичлари қуйида келтирилган:

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling