Кириш. Замонавий ахборотлашган жамиятда ахборот хавфсизлиги муаммоси. Фаннинг асосий тушунчалари ва атамалари
Download 97 Kb.
|
1-ma ruza
Кириш. Замонавий ахборотлашган жамиятда ахборот хавфсизлиги муаммоси. Фаннинг асосий тушунчалари ва атамалари. Режа:
Ахборот ҳавфсизлигига кириш. Ахборотни муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлиги ва унинг замонавий концепцияси. Ахборот хавфсизлиги тушунчаси, унинг ташкил этувчилари тавсифи. Ҳар қандай тараққий этган жамият ҳаётида ахборотнинг аҳамияти узлуксиз ортиб бормоқда. Узоқ ўтмишдан давлатнинг ҳарбий-стратегик аҳамиятига молик бўлган маълумотлар қатъий сир тутилган ва ҳимояланган. Ҳозирги вақтда ишлаб чиқариш технологияларига ва маҳсулотларни сотишга тегишли ахборот товар кўринишига эга бўлиб, ички ва ташқи бозорда унга бўлган талаб ортиб бормоқда. Ахборот технологиялари автоматлаштириш ва ахборотни муҳофаза қилиш йўналишларида мунтазам мукаммаллашиб бормоқда. Замонавий ахборот технологияларининг тараққиёти саноат шпионажи, компьютер жиноятчилиги, конфеденциал маълумотларга рухсатсиз кириш, ўзгартириш, йўқотиш каби салбий ҳодисалар билан биргаликда кузатилмоқда. Шунинг учун ахборотни муҳофаза қилиш ҳар қандай мамлакатда муҳим давлат вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистонда ахборотни муҳофаза қилишнинг зарурияти ахборотни муҳофаза қилишнинг давлат тизими яратилишида ва ахборот хавфсизлигининг ҳуқуқий базасини ривожлантиришда ўз ифодасини топмоқда. «Ахборотлаштириш тўғрисида», «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида», «Электрон ҳисоблаш машиналари дастурлари ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисида» ва бошқа қонунлар ҳамда бир қатор Ҳукумат қарорлари қабул қилинди ва амалга татбиқ этилди. Ахборотни муҳофаза қилиш ахборотни ихтиёрий кўринишда йўқотишда (ўғирлаш, бузиш, қалбакилаштириш) кўриладиган зарарнинг олдини олишни таъминлаши лозим. Ахборотни муҳофаза қилиш чоралари ахборот хавфсизлигига оид амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар асосида ва ахборотдан фойдаланувчиларнинг манфаатларига кўра ташкил этилиши зарур. Юқори даражада ахборотни муҳофаза қилишни кафолатлаш учун мунтазам равишда мураккаб илмий-техник вазифаларни ҳал этиш ва ҳимоя воситаларини такомиллаштириш талаб этилади. Download 97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling