Кириш. Замонавий ахборотлашган жамиятда ахборот хавфсизлиги муаммоси. Фаннинг асосий тушунчалари ва атамалари


Ахборотни муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлиги ва унинг замонавий концепцияси


Download 97 Kb.
bet3/5
Sana11.03.2023
Hajmi97 Kb.
#1260715
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-ma ruza

Ахборотни муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлиги ва унинг замонавий концепцияси
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги №439-II сонли «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғри- сида»ги қонунида1 ахборот ва унинг турлари тўғрисида қуйидаги таърифлар келтирилган:
ахборот – манбалари ва тақдим этилиш шаклидан қатъи назар шахслар, предметлар, фактлар, воқеалар, ҳодисалар ва жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар;
ахборотни муҳофаза этиш – ахборот борасидаги хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирлари;
оммавий ахборот – чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаштирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материаллар;
ҳужжатлаштирилган ахборот – идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот;
маҳфий ахборот – фойдаланилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот. Ушбу таъриф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 8 июлдаги ПҚ–1572-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2011 йил 7 ноябрь 296-сонли қарорида қуйидагича ифодаланган: маҳфий ахборот – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот.
Конфеденциал ахборот – ҳужжатлаштирилган ахборот, ундан фойдаланиш қонун ҳужжатларига мувофиқ чегараланади.
Сақлаш, ўзгартириш, узатиш ва маълум мақсадлар учун фойдаланиш объекти бўлган теварак олам ҳақидаги маълумотларни, кенг маънода ахборот деб тушуниш мумкин. Бу тушунчага кўра инсон, унинг ҳаёт тарзига ва ҳаракатларига таъсир этувчи доимий ўзгарувчи ахборот майдони таъсирида бўлади. Ахборот ўз тавсифига кўра сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, илмий-техник, ишлаб чиқаришга ёки тижоратга оид ҳамда маҳфий, конфеденциал ёки номаҳфий бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 848-XII – сонли «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонуннинг 1- моддасида давлат сирлари тушунчаси берилган:
«Давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чегаралаб қўйиладиган алоҳида аҳамиятли, мутлақо маҳфий ва маҳфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва ўзга хил маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари ҳисобланади». Мазкур қонуннинг 3-моддасида давлат сирларининг тоифалари келтирилган:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари – давлат, ҳарбий ва хизмат сирларини қамраб олади.
Ошкор этилиши республика ҳарбий-иқтисодий имкониятларининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар давлат сирини ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий хусусиятга эга маълумотлар ҳарбий сирни ташкил этади.
Ошкор этилиши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳасига доир маълумотлар хизмат сирини ташкил этади».



Download 97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling