13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш - 13-модда. Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш
- Ёнғин хавфсизлиги соҳасида норматив жиҳатдан тартибга солиш ижро этилиши шарт бўлган ёнғин хавфсизлиги талабларининг ваколатли органлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек норматив ҳужжатларда белгиланишидир.
- Ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек норматив ҳужжатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиб олиниши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон Ёнғин хавфсизлиги қоидалари I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Қоидаларни қўллаш соҳаси 1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди. - 1. Ушбу Ёнғин хавфсизлиги қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси мувофиқ одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилайди.
2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим. - 2. Ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ушбу Қоидалар билан бирга «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлиги талабларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга амал қилиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |