Ташкилотларнинг раҳбарлари қуйидагиларга мажбур: - ҳар бир ишлаб чиқариш участкаси ва биноси бўйича ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар шахсларни тайинлаш, жиҳозлар, ёнғинга қарши сув таъминоти, ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш ва ўчириш қурилмалари, шунингдек, бошқа ёнғин ўчириш воситалари ва ёнғин ўчириш техникасининг техникҳолати, таъмирланиши ва уларнинг нормал эксплуатация қилиниши юзасидан доимий назоратни таъминлаш учун цехлар ўртасидаги хизмат кўрсатиш зоналари чегараларини белгилаш, ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва омборхона биноларига кириш эшикларига ёнғинга қарши ҳолат учун жавобгар шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва телефон рақами, портлаб-ёниш хавфи бўйича тоифаси, Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига асосан зоналарнинг тоифалари кўрсатилган ёзувлар ўрнатилишини таъминлайди;
- ташкилотнинг ёнғин хавфсизлиги ҳолатини, ёнғинни пайқаш, сигнализация ва ўчириш, сув билан таъминлаш тизимлари, хабар бериш, алоқа ва ёнғингақарши ҳимоянинг бошқа тизимлари, техник воситаларнинг ишга яроқлилигини доимий текшириш тартибини ўрнатади. Ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф қилиш учун зарур бўлган чораларни кўради;
- объект бўйича ёнғин хавфсизлиги хизматининг жанговар қобилиятини, у томондан шартнома мажбуриятлари бажарилишини, шунингдек, КЁЎДнинг жанговар қобилиятини даврий равишда текширади ва уларнинг ишларини яхшилашга қаратилган зарур чоралар кўради;
Ташкилотларнинг раҳбарлари қуйидагиларга мажбур: - иш кунининг якунида МТХ таркибига кирувчи жавобгар шахслар томонидан ёрдамчи биноларнинг ёнғинга қарши ҳолати (уларни ёпишдан олдин) кўздан кечирилиши ва кўздан кечириш натижаларини тегишли тузилмавий бўлинманинг махсус журналига ёзилиши тартибини аниқлайди;
- электр энергетикаси соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган ёнғинга қарши чора-тадбирларни, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда - "Ўзэнергоинспекция") ва ёнғин хавфсизлиги хизмати органларининг ёнғин хавфсизлиги масалалари бўйича ёзма кўрсатмалари бажарилишини таъминлайди;
- ёнғинга қарши тарғибот тадбирларини (цех, участка ва бўлимларнинг ёнғинга қарши ҳолати бўйича жамоатчилик кўриклари, КЁЎД аъзоларининг мусобақалари ва танловлар) ўтказади;
- тасарруфидаги объектларда ҳар бир содир бўлган ёнғин ҳақида юқори турувчи ташкилотга хабар беради, ёнғинлар сабаблари ва оқибатларини ўрганиш учун ташкилотнинг тажрибали мутахассисларидан иборат комиссия тайинлаш учун тегишли буйруқ ва фармойишлар қабул қилади ҳамда ёнғинга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |