Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити


Қисқа муддатли инвестициялар аудити хулосаси


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/31
Sana24.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1654033
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi

Қисқа муддатли инвестициялар аудити хулосаси бухгалтерлик 
(молиявий) ҳисоботнинг таркибий қисми бўлиб, ундан фойдаланувчилар 
учун ушбу ҳисобот ишончлилиги ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади. 
Бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчилар аудиторлик хулосасида баён 
қилинган фикрга таяниб, аудиторга ёки аудиторлик фирмасига ишонч 
билдирадилар. Ушбу ишонч, энг аввало, аудитор томонидан бажарилган 
ишнинг сифати билан қўлга киритилади ва оқланади.
Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги 
қонунида белгиланишича, аудиторлик хулосаси молиявий ҳисоботнинг 
тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби юритиш тартибининг қонун 
ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисида аудиторлик 
ташкилотининг фикри ёзма шаклда ифодаланган, хўжалик юритувчи 
субъект молиявий ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлган 
ҳужжат.
Қисқа муддатли инвестициялар аудити хулосаси аудиторлик 
ҳисоботи асосида тузилади.
Қисқа 
муддатли 
инвестициялар 
аудити 
хулосаси 
аудитор 
(аудиторлар), аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган 
ва аудиторлик ташкилоти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак (19-
модда).
Аудиторлик ташкилоти томонидан ишлаб чиқиладиган қисқа 
муддатли инвестициялар аудити хулосасини тайёрлаш ишларида 
аудиторлик 
фаолиятининг 
миллий 
стандартлари 
(АФМС) 
қоидаларининг талабларини инобатга олиш зарур. Аудиторлик хулосасини 
тайёрлашда асосан № 70 - «Аудиторлик ҳисоботи ва молиявий ҳисобот 
тўғрисида аудиторлик хулосаси» номли аудиторлик фаолияти миллий 
стандартидан (АФМС) фойдаланилади.


61 
Қисқа муддатли инвестициялар аудити натижалари корхонадаги 
жараёнлар ва молия-хўжалик фаолияти натижаларини ташкил этиш ва 
ҳисобга олишни ҳолисона акс эттириши лозим.
Бошқача қилиб айтанда, аудиторлик текшируви мумкин қадар 
объектив бўлиб, унинг хулосаси маълум маънода хўжалик юритувчи 
субъект раҳбарияти устидан чиқарилган «ҳукм» ҳисобланади.
Аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси қасддан сохта 
тузилганлиги 
аудиторлик 
фаолиятини 
амалга 
оширишга 
доир 
лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тугатишга, шунингдек 
айбдор шахслар қонунда назарда тутилган жавобгарликка тортилишига 
сабаб бўлади 


62 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling