Киска муддатли инвестициялар хисоби ва аудити


Download 0.81 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/31
Sana24.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1654033
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
qisqa muddatli investitsiyalar hisobi va auditi

«капитал 
қўйилмалар», 
«капитал 
қурилиш» 
категориялари 
инвестицияларнинг таркибий қисмидир.
Инвестицияни иқтисодий аҳамияти тўғрисида фикр юритадиган 
бўлсак, бу ўринда «инвестиция» тушунчасининг молиявий, мулкий ва 
интелектуал қадриятларни такрор ишлаб чиқариш инъикоси бўлишини 
дастлабки ва асосий тушунча бўлиб майдонга чиқишини унутмаслик 
керак. 
Бизда инвестиция хусусида қонуний ҳужжатлар 1991 йилдан бошлаб 
қабул қилинди ва ўтган вақт ичида улар анча такомиллашди. Инвестиция 
тўғрисида қабул қилинган қонунда кўрсатилишича инвестиция – бу 
иқтисодий самара олиш ёки ижобий кўринишдаги ижтимоий натижага 
эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган 
омонатлар кабилар, қимматли қоғозлар, технологиялар, машиналар, асбоб 
ускуналар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлардир. 
Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва инвестиция тўғрисида ўзимизда 
қабул қилинган қонуннинг таҳлилидан келиб чиқиб, инвестициянинг 
шартли равишда 3 та турини ажратиш мумкин: 


11 
1) 
Молиявий инвестициялар
2) 
Моддий инвестициялар
3) 
Ақлий инвестициялар
1- чизма. Инвестицияларнинг турлари. 
Бозор иқтисодиёти шаротида ҳар бир инвестиция турининг ўзига хос 
ўрни бўлади. Молиявий инвестициялар таркибига маҳаллий ва хорижий 
мамлакатларнинг пул бирликлари, банклардаги омонатлар, векселлар ва 
бошқа қимматли қоғозлар ҳамда уларга тенглаштирилган бойликлар 
киради. 
Моддий инвестициялар таркибига асосий фондлар, яъни бинолар, 
асбоб-ускуналар, иншоатлар ва бошқа турдаги асосий ишлаб чиқариш 
фондларининг актив ва пассив қисмлари киради. 
Ақлий инвестициялар миқдори жуда ранг-барангдир, яъни улар 
мулкий ҳуқуқлар шаклидаги инвестициялар ва табиий ресурслардан 
фойдаланиш шаклидаги инвестициялардан иборат. 
Мулкий ҳуқуқлар гуруҳига кирган инвестицияларнинг хиллари бозор 
муносабатларига нечоғлик ривожланишига, миллий бозорларнинг ўзига 
хос томонларига қараб ҳар хил бўлади. Ақлий меҳнатга оид ҳақ-ҳуқуқлар 
шаклидаги инвестициялар таркибига муаллифлик ҳуқуқлари, «ноу-хау» 
кашфиётлар, товар белгиларига бериладиган лицензиялар ва бошқа хил 
эгалик ҳуқуқлари киради. 
Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари кўринишидаги 
инвестициялари ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш 
ҳуқуқларини ўз ичига олади 

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling