Классицизм йўналишида шахарсозлик


Афина акрополи ўзининг тугал кўринишини эгаллади. Перикл


Download 1.25 Mb.
bet3/3
Sana19.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1599812
1   2   3
Bog'liq
Классицизм йўналишида шахарсозлик

Афина акрополи ўзининг тугал кўринишини эгаллади. Перикл ташаббуси билан Афинанинг ички қаъласи-Акропол қайта тикланди. Бу каъла Эрон-грек урушида вайрон бўлган эди. эр. ав. V- асрнинг учинчи чорагида бу ерда оқ мармардан ясалган грек меъморлигининг нодир дурдоналари бўлган. Парфенон, катта дарвозахона-Пропилей, қанотсиз ғалаба маъбудаси Никега атаб қурилган ибодатхона Нике Аптерос қад кўтарди. Бу бинолар бадиий безакларга бой бўлган.
Масалан Пропилей деворлари давлатнинг жанговор ўтмишини тасвирлов-чи суратлар билан безатилган. Акрополнинг очиқ майдонида Афина хайкали ўрнатилган. Афина акрополи давлатнинг куч-қудратини ва улуғлигини ўзида ифодалаб, грек тарихида биринчи бор умум эллин бирлигини намойиш этувчи меъморлик ансамбли эди. Акропол тепалигининг ён бағрларида қурилган ибодатхона ва томошахоналар эса уни янада мўътабар, муқаддас даргох даражасига кўтарган.
Грек классикаси меъморлигининг беқиёс намунаси, акл-заковот ва афиналиклар хомийси бўлган Афина маъбудасига бағишланган Парфенон ибодатхонаси ҳисобланади.
Эр. ав. 447-438 йилларда меъморлар Иктин ва Калликрат томонидан қурилган бу ибодатхона афиналикларнинг хазинасини сақлаш учун хизмат қилади. Парфенон ибодатхонаси безак ва хайкаллари эса даврнинг буюк хайкалтороши Периклнинг яқин сафдоши Фидий раҳбарлигида бажарилган. Парфенон акрополдаги энг баланд бинодир. Бино учун, асосан, дорий услубида ишланган периптер қабул қилинган, лекин унга қисман ион ордерининг элементлари киритилган.
Парфенон қаршисидаги Эрехтеон ибодатхонаси меъмор Мнесикл томонидан эр. ав. IV- асрда қурилган бўлиб, унда ион ордери ишлатилган. Ибодатхона кичиқ пешайвоннинг устунлари ўрнида кариатидалар деб номланган қизлар хайкали бўлиб, уларнинг пешайвон томини кўтариб турган пайтлари тасвирланган. Эрамиздан авалги V- аср сўнггига келиб, қулдорлик демократияси инқирозга юз тута бошлади.
Арзон қул меҳнатининг кўпайиши эркин гражданлар-дехқон ва хунар-мандларнинг ахволини оғирлаштира бошлади. Улар арзон қул меҳнати билан рақобатлаша олмас эдилар. Мулкий тенгсизлик кескинлашади, социал конфликт кучаяди. Афина ва Пелопонес орасида бошланган ўзаро уруш бу инқирозни янада кучайтирди. Македониялик Искандар бу инқироздан фойдаланиб, грек полисларини ўз давлатига қўшиб олди, шу билан классика даври ўзини умрини тугатди.
Полисларнинг инқирозга юз тутиши санъатда ҳам юксак идеалларнинг йўқ билишига, инсон кучи ва гўзаллигига бўлган ишончини юқолишига сабаб бўла бошлади. Эндиликда шахсий манфаат ижтимоий манфаатдан устун кела бошлади. Албатта бу даврда инсон қиёфасини тасвирлаш, унинг гўзаллигини куйлаш санъатда бош мавзу бўлиб қолди.
Кейинчалик меъморчиликда ибодатхоналар қурилиши камайди, аксинча, катта томашагохлар, ижтимоий бинолар яратилди. Булар ичида Эпидаврдаги театр диққатга моликдир. Тепалик ён бағрига ишланган бу театр бир вақтнинг ўзида бир неча минг томашабинни сиғдира олган. Унинг қолдиқлари хозиргача мавжуд. Бу даврда қурилган кўпгина бинолар, асосан, бой зодогонлар буюртмаси ва диди асосида ишланган.
Шундай ёдгорликлардан Галикарнасдаги Мавсола мақбараси, афиналик бой Лисикрат томонидан ўрнатилган меъморлик композицияси диққатга сазовордир. Унча катта бўлмаган Лисикрат ёдгорлиги композицияси ўзининг бежирим кўриниши, шу билан бирга, улуғвор ва монументаллиги билан ажралиб туради.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling