Классицизм йўналишида шахарсозлик
Download 1.25 Mb.
|
Классицизм йўналишида шахарсозлик
Эрамиздан аввалги V- асрга келиб, Греция ўзининг сиесий, иқтисодий ва маданий тараққиётининг энг юксак босқичига кўтарилди. Бу тараққиёт Эрон-грек урушларидан кейинги Афина давлатининг кучайиши ва қулдорлик демократиясининг ривожланиши билан боғлиқ. Уруш грек полисларини Афина давлати атрофида бирлаштирди. Урушдан кейин ҳам Афина 150 дан ортик шахар-давлатлар ичида бошқариш имтиёзини сақлаб қолди. Греция тупроғига туташган денгиз сувларида хукумрон бўлиб олди. Бу янгидан-янги бозорларни қўлга киритишга Қора денгиз сохилларидаги мустамлакалари билан олди-сотди ишларини ривожлантиришга янги имкониятлар яратди. Афина Эрамиздан аввлги V аср Ўрталарига келиб, бутун грек оламининг энг йирик маданий ва иқтисодий марказига айланди.Грек классикаси даврини хартли равишда илк классика, юқори ва сингги классика даврига билинади. Илк классика эрамиздан авалги 490-450 йиллардаги Эрон-грек уруши даврига тўғри келади. Бу давр санъатида реалистик тенденцияларнининг ортиб бориши билан характерланади. Илк классика даврида кип меъморлик композициялари яратилди, айрим шахарлар қайта тикланди. Меъморликда, асосан, периптер типидаги ибодатхоналар қурилиши етакчи ўринни эгаллайди. Улар кипинча дорий услубида қурилди. Лекин уларнинг хар бири меъморнинг ижодий ёндошиши натижасида ўзига хос индивидуал фазилатлар кашф этди. Пестумдаги Гера ибодатхонаси (эр. ав. V- асрнинг биринчи чораги) бизгача яхши сақланган. Унда илк классика меъморлигига хос фазилатлар кўзга кўринади. Бинонинг нисбатлари бир-бирига уйғун, деталo ва безаклар ўз ўрнида ишлатилган. Лекин бинодаги приметивлик ва оғир кўриниш уни архаика даври билан боғлайди. Эгине оролидаги Афина Афайн ибодатхонаси (эр. ав. 490 й. ) ва айниқса, Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси ўзининг нисбатлар гармонияси, бадиий безагининг нафислиги билан характерланади ва грек меъморлигининг шох намуналаридан ҳисобланади. Зевс ибодатхонаси учун ишлатилган устунлар узайтирилиб олиниши ҳисобига бинога кўркамлик киритилган. Илк классика даври меъморлик композицияларини бўртма тасвирлар билан безаш санъати Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси бўртма тасвирларида юксак даражага кўтарилди. Юқори классика. эр. ав. V- асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Греция сиёсий, иқтисодий ва маданий равнакининг олтин даврини бошидан кечирди. Санoатнинг ҳамма тури ва жанрлари ривожланиб, юқори классика даври кишиларнинг эстетик идеал ҳақидаги тушунчаларини мукаммал бадиий образларда кўрсатди. Юқори классика даврида Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling