Клиник-диагностик лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш
Download 23.12 Kb.
|
сан пин 0342-17 лаборатория буйича
2. Қон олиш хонасининг жиҳозланиши.
2.7. Қон олиш учун керак бўладиган жиҳозлар. 2.7.1. Қон намунаси олиш учун стол. Ҳаракатланадиган столдан фойдаланиш мумкин. 2.7.2. Пробиркалар учун таглик (штативлар). Тагликлар енгил, қулай ва шу билан бирга пробиркалар учун ячейкалар сони етарли бўлиши керак. 2.7.3. Бемор венопункция қилинаётганда имкон қадар қулай ва унинг учун хавфсиз ҳолатда ўтириши керак, шунингдек муолажа хонаси ходими учун кулайлик бўлиши керак. Креслони ҳар иккала тирсак қўйгич ёнликлари шундай жойлашган бўлиши керакки, венопункция қилинаётган ҳар қандай беморни қўлини қулай ҳолатда жойлаштириш имконияти бўлиши керак. Креслони тирсак қўйгич ёнликлари қўлни тираб туриш учун хизмат қилади ва шу билан венопункция қилинаётганда чиғоноқ букилиб қолмаслигига венани аниқлашда қулайлик ҳосил қилади. Бундан ташқари кресло беморда обморок ҳолати бўлиб қолса, йиқилиб кетишидан сақлайдиган бўлиши лозим. 2.7.4. Кушетка. 2.7.5. Бир марта ишлатиладиган кўрув қўлқоплари. 2.7.6. Бир мартали пластик ёки шиша пробиркалар (вакуум туткич прбиркалар бўлмаганда). Пробиркани четлари учган бўлса ёки ёрилган жойлари бўлса, фойдаланишга йўл қўйилмайди. 2.7.7. Жгутлар. Улар бир мартали ёки кўп мартали шу мақсад учун буюрилган резина ва латекс жгутлардан фойдаланилади. Кўп мартали ишлатиладиган жгутга қон ёки бошқа биологик суюқлик тушиб қоладиган бўлса, зарарсизлантириш керак. Бир мартали жгутлар бошқа бир марта фойдаланиладиган материаллари билан қўшиб утилизация қилинади. 2.7.8. Докали сальфеткалар. Етарли миқдорда докали сальфеткалар (50х50 см ёки 7,5х5,0 см) ёки антисептикларга шимдирилган заводда қадоқланган сальфеткалар бўлиши керак. 2.7.9. Антисептиклар. Инъекция қилинадиган майдонга ишлов бериш учун антисептиклар бўлиши зарур. Антисептиклар эритма ҳолатида стерилланган докали сальфеткаларга ёки пахтали шарикларга суртиб қўлланилади. Заводда қадоқланганда ҳам антисептикларга шимдирилган бўлади. 2.7.10. Ҳамма ҳолатларда қон олишни ўтказаётган ходим ҳимоя кийимлари кийган бўлиши лозим. Халатни кир бўлиш ҳолатига қараб, камида ҳафтада 2 марта алмаштириш талаб этилади. Қон доғлари билан ифлосланиб қолганда махсус кийимни зудлик билан алмаштириш керак. Бу мақсадда заҳирада тоза халат туриши талаб этилади. 2.7.11. Чиғаноқни тагига қўйиладиган ёстиқча бўлиши керак (агар махсус кресло билан жиҳозланмаган бўлса). 2.7.12. Контейнерлар. -игнани хавфсиз чиқарадиган тирагичи бўлган стол устига қўйиладиган контейнерлар: -чиқиндиларни тўплайдиган пластик қопчалар солинган контейнерлар. 2.7.13. Фойдаланилган игналар (агар юқорида биринчи кўрсатилган махсус контейнер бўлмаса) шприцлар игналари билан ва қон оладиган системалар хамда боглов материалларини ташлашлик учун мустахкам контейнерлар бўлиши керак. 2.7.14. Муз халта. Муз ёки музли элементлар бўлиши керак. 2.7.15. Инъекция ўрнини ёпишлик учун бактериоцид лейкопластир. 2.7.16. Қиздирувчи жихозлар. Қон айланишини яхшилаш учун қиздирувчи жиҳозлардан иссиқ (400 С) намлисальфеткалар пункция қилинадиган жойга 5 минутга қўйилади. 2.7.17. Қўлга ишлов бериш учун тери антисептиклари. 2.7.18. Фойдаланилган матоларни ва ишчи юзаларни зарарсизлантириш учун дезинфекцияловчи воситалар. Download 23.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling