Клиник-диагностик лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш


Венопункцияда содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар


Download 23.12 Kb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi23.12 Kb.
#1582347
1   2   3   4   5
Bog'liq
сан пин 0342-17 лаборатория буйича

4. Венопункцияда содир бўлиши мумкин бўлган асоратлар.
4.1. Венопункциянинг маҳаллий асоратларига қуйидагилар киради.
- тери ости гематомаси – венопункция қилинган жойдаги юмшоқ тўқималарга қоннинг оқиб тушиши;
- флебит – венопункция қилинган жойдаги вена томирларини яллиғланиши (белгилари оғриқ, қотиб қолиши, вена томири йўналиши бўйича қизариш пайдо бўлиши).
- нерв томирларини игна санчилиб жароҳатланиши ёки гематома туфайли эзилиб қолиши.
- венопункция қилинган жойдаги юмшоқ тўқималардаги яллиғланиш ҳолатлари (инфилтратлар, абцесс, тери некрозлари)
4.2. венопункцияни умумий асоратларига септицемия – бемор ҳаёти учун энг хавфли асоратлардан ҳисобланади.
4.3. Асоратларни профилактика қилиш;
Асоратларни оғирлиги ва уларнинг сонини қуйидагилар ҳисобига камайтириш мумкин.
- яхши венепункция техникаси;
- венепункция қилинадиган жойни тўғри танлаш;
- асептика ва антисептика қоидаларига риоя қилиш;
- венопункция қилинган жойда босувчи боғламни қўлланилиши;
- қайтадан венопункция қилишга харакат қилинаётганда беморни бошқа қўлидан фойдаланиш (жгутни қайта венопункция қилинаётганда аввал қилинган қўлга қайта яна қўйиш гематомани ҳосил бўлиш эҳтимолини оширади).


5. Лаборатория асбоб анжомларини, идишларини, махсус кийимларини, биоматериалларни ва жиҳозларни дезинфекция қилиш.
5.1. Лаборатория асбоб-анжомлари капиллярлар, буюм ойналари, пробиркалар, меланжерлар, ҳисоблаш камералари, кюветлар, фотоэлектрокалориметрлар, пипеткалар, наконечниклар, резина балончиклар ва бошқалар ҳамда идишлар қон ва зардоблар билан ифлослангандан кейин дезинфекция қилиниши шарт.
5.2. Дезинфекция кимёвий усулда яъни дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар солиб зарарсизлантирилади.
5.3. Зарарсизлантириш ўтказадиган идиш аниқ белгиланган бўлиши ва қопқоқ билан ёпиладиган бўлиши керак.
5.4. Ичида канал тешиклари бор буюмлар дезинфекция қилинаётганда 5-10 мл ҳажмдаги дез эритма груша билан сўрилиб қон қолдиқлари, зардоб қолдиқлари ва бошқалардан зарарсизлантирилади, сўнгра дез.восита эритмаси қуйилган идишга тўла чўктирилиб дезинфекция қилинади.
5.5. Жароҳатлар юзаларига ва шиллиқ қопламларга тегадиган лаборатория асбоб-анжомлари фойдаланилганидан сўнг дезинфекция қилиниб, албатта стерилизациядан олдинги тозаловдан ва стерилизациядан ўтиши шарт. Стерилизациядан олдинги тозалов ва стерилизация МСБларда ушбу Сан.ҚваМнинг 2-иловасига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилади.
5.6. Микроскопия ўтказиб бўлингандан сўнг буюм ойнасидаги фиксация қилинган ва бўялган қон суртмалари, иммерсион ёғни қолдиқлари совунли сувга солиниб 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида бўёқлардан тозалангунга қадар қайнатилади, сўнгра оқин сув остида ювилади ва қуритиш шкафига солиниб қуритилади.
5.7. Хонадаги турли мебеллар, жиҳозлар, асбоб-ускуналар юзалари қон ёки бошқа ажратмалар билан ифлосланадиган бўлса дезинфекцияловчи эритма билан ҳўлланган пахтали ёки докали тампонлар билан артилади.
5.8. Фойдаланилган латта махсус дез.восита эритмаси қуйилган “фойдаланилган латталарни дезинфекцияси учун” деб белгиланган идишга ташланади.
5.9. Қон ва бошқа ажратмалар билан махсус кийим бошлар ифлосланган ҳолатда, аввал ифлосланган жой дезинфекцион восита эритмаси билан зарарсизлантирилиб ечиб бошқасига алмаштирилади.
5.10. Бир марта фойдаланиладиган лаборатория асбоб-анжомлари амалдаги меъёрий хужжатларга мувофиқ утилизация қилинади.
5.11. Сийдик наъмунаси текширувдан ўтказилиб бўлингандан кейин канализацияга тўкиб юборилади.
5.12. Сийдик наъмунаси текшируви учун фойдаланилган лаборатория идишлари 0,5% ли таркибида хлор бирикмаси бўлган дезинфекцияловчи эритмаларга солиниб 10 дақиқа давомида ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномаси асосида зарарсизлантирилади. Идишлар дезинфекция қилингандан сўнг ювилади, тоза сувда чайилади ва қуритиш шкафига солиниб қуритилади, стерилизация қилиниши шарт эмас.
5.13. Лаборатория идишларидан (колбалар, буюм ойналари, шиша таёқчалар ва бошқалар) дезинфекцияловчи эритмаларда (таркибида хлор бирикмалари бўлган ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномасига биноан) зарарсизлантирилади. Биологик суюқликларни бошқа турдагилари ва уларга ишлатилган асбоб-анжомлар, идишлар фойдаланилгандан кейин қон ва қон зардоблари билан ишлаганда зарарсизлантирилгани каби зарарсизлантирилади.
5.14. Мукаммал тозалов лабораторияларда хар куни ушбу Сан.ҚваМнинг 3-иловасига мувофиқ ўтказилади.
5.15. Жорий тозалов 1 кунда 3 марта, шундан 1 мартаси дезинфекцияловчи воситаларни қўллаб ўтказилади.
5.16. Шиша пробиркалардан фойдаланилганда 0,5% ли таркибида хлор сақловчи эритмага ёки бошқа дезинфектантларда йўриқномаси асосида зарарсизлантирилади.
5.17. Бир марта фойдаланилган лаборатория буюмлари меъёрий ҳужжатга мувофиқ утилизация қилинади.

Download 23.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling