Клиник-диагностик лабораторияларида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси. Клиник-диагностик лабораторияларда санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тартибларни ташкил этиш


Download 23.12 Kb.
bet3/5
Sana18.06.2023
Hajmi23.12 Kb.
#1582347
1   2   3   4   5
Bog'liq
сан пин 0342-17 лаборатория буйича

3. Қон олиш усули.
3.1. Тери қопламини тешиш бир марталик фойданиладиган скарификаторлар билан қўлга кўрув қўлқопларини кийган холда бажарилади. Қонни терини тешиш усули билан олиш қуйидаги кўринишларда амалга ошириш мумкин:
I-вариант. Бармоқни тешгандан кейин бир неча томчи (3-4 томчи) қон алоҳида буюм ойналарига туширилиб, аралаштириб (соат стрелкаси бўйлаб) иш учун фойдаланилади.
II-вариант. Беморнинг бармоқ учидан индувидиал скарификатор билан тешилган жойдан аввал 20 мкл.ли хажмдаги капилярга ва Панченко капилярига қон олинади.
III-вариант. Қон 40 мкл хажмда стерилланган аввалда цитрат билан намланган Панченко капилярига олинади, цитрат ва қоннинг нисбати 1:4 нисбатда бўлади.
IV-вариант. Бармоқ териси тешилганидан сўнг, 6-8 томчи қон озгина миқдорда (кўз пипеткасида) “Трилон-Б” туширилган пластик пробиркага томизилади. Пробирка кафтлар орасида айлантирилиб қон яхшилаб аралаштирилади. Қонни пипетка билан пробиркага қуйиш лабораторияларда амалга оширилиши лозим.
V-вариант. Бармоқ териси тешилганидан сўнг керакли миқдорда қон томирларидан қон олишга мўлжалланган капилляр ёки “край” мосламаси орқали идишга (системага) олинади. Пробирка оғзи махкамланиб қон аралаштирилади, сўнгра текшириш учун тақсимланади. Қонни тақсимлаш фақат лабораторияда амалга оширилади.
3.2. Қон олинаётганда асептика қоидаларига қатъий амал қилинади.
3.3. Қон олишдан аввал текширилаётган шахснинг бармоғи териси 70% ли спиртга намланган стерил тампон (шарик) билан артилади. Қон олингандан кейин жарохатланган юзага янги 70%ли спиртга намланган стерилланган тампон қўйилади.
3.4. Қон олиш учун алохида стерилланган тўпламдан фойдаланилади, тўпламлар таркибида шиша найли капилляр ва 2 та буюм ойнаси бўлади. Стерилланган алохида тўплам биксларда сақланади. Қуруқ хаво усули билан стерилизация қилинганда тўпламлар махсус крафт қоғозли пакетларга солиниб стерилизация қилиниши керак.
3.5. Венепункция йўли билан қон олиш усули.
3.5.1. Муолажани бажаришга таёргарлик.
3.5.2. Рўйхатга олиш. Хар бир қон олиш учун юборилаётган йўлланмалар хужжатларини ва бемор учун ишлатилган анжомларни фарқлаш учун рўйхатга олиниши керак, қон олиш учун ёзилган йўлланмада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: беморнинг исми фамилияси, ёши, қон олинган сана ва вақт, рўйхатга олинган рақами, касаллик тарихининг (амбулатория картанинг) рақами, даволовчи врач фамилияси, беморни текшириш учун юбораётган бўлимни номи. Қон олинган пробирка ва йўлланма бланкаси бир ҳил рақам билан белгиланиб рўйхатга олинади.
3.5.3. Беморларни фарқлаш (идентификация қилиш). Олинган қон намунаси албатта йўлланмада кўрсатилган беморнинг қони эканлигини яна бир бор суриштириб аниқлаб олиш керак.
Бемор клиниканинг қайси бўлимидан бўлишидан қатъий назар бемордан қуйидаги маълумотлар сўраб кўрилади;
- амбулатор бемордан унинг исми, фамилияси, уй манзили ва туғилган жойи ёки санаси.
- ушбу маълумотлар йўлланмадаги кўрсатилган маълумот билан таққосланади.
- шифохонада ётган бемордан ҳам шу маълумотлар сўралади (агар бемор хушида бўлса) ва йўлланма билан солиштириб кўрилади.
- ноаниқ беморлар (агар бемор хушида бўлмаса ёки карахт холда бўлса) учун қабулхонада қандайдир вақтинча лекин аниқ тартиб ишлаб чиқилиши керак, токи беморнинг шахси аниқлангунига қадар.
3.5.4. Карахт ҳолатда бўлган бемордан қон олинаётганда алохида эхтиёт чораларига амал қилиш лозим, чунки игнани вена томирига киритаётганда ёки игна томир ичида турган вақтида кутилмаганда харакат содир қилиши ёки қўлини тортиб олиши мумкин, игнани холати ўзгариши билан ёки томир ичидан чиқиб кетганда тезлик билан жгут ечиб ташланади, сальфетка қўйилади.
Агар игна кутилмаганда қўлни ичига чуқур кириб кетиб қолса, жарохатланиш тўғрисида врачга етказиб қўйиш керак.
3.5.5. Қон олишдан олдин бемордан чегараловчи диетага амал қилганлигини билиш керак, беморни қабул қилган дориларини хисобга олиш керак. Айрим текширувлар бемор қорни очлигида ўтказилади. Мақсадга мувофиқ натижа олиш учун, бу чекловларга амал қилинганлигига ишонч хосил қилиш керак. Диетик чекловларга амал қилишни таъминловчи муолажалар ва бу муолажаларни қон олиб бўлгандан кейин бекор қилиниши тўғрисида беморни хабардор қилиш мазкур муассасанинг ички қоидаларига боғлиқ бўлади.
3.5.6. Беморни қулай холатда ўтқазиш. Беморни қўлини шундай жойлаш керакки, бунда елка ва билак битта тўғри чизиқ бўйлаб жойлашиши керак.
3.5.7. Венепункция йўли билан қон олишни амалга ошириш қоидалари (алгоритми).
3.5.8. Қўлни оқар сувда совунлаб ювилади ва индивидуал қоғоз сочиқлар билан қурутилиб, шу сочиқ билан ушлаб сув жўмраги ёпилади қоғоз сочиқлар йўқ бўлиб қолганда 30х30 см ўлчамдаги тоза матоли индувидуал сочиқлардан фойдаланиш мумкин. Матоли сочиқлардан фойдаланилганда хар доим фойдаланиб бўлиб махсус контейнерларга кирхонага юбориш учун ташланади.
3.5.8. Кўриш қўлқоплари кийилади.
3.5.9. Жгут қўйилади (венепункция қилинадиган жойдан 7-10 см юқорига).
3.5.10. Бемордан муштини қисишлик сўралади. Қўлга жисмоний кучланиш бермаслик керак (муштни қисиш ва ёзиш бир маромда қилинади), жисмоний зўриқиш берилганда қондаги айрим кўрсаткичларни концентрацияси ўзгариб кетиши мумкин. Венепункция қилинадиган жой танланади. Кўп ҳолатларда тирсакдаги ўрта ва тери ости веналаридан фойдаланилади, айрим холларда кафтини юза қисмидаги қонга тўлиб турган веналардан фойдаланиш мумкин.
3.5.11. Венопункция қилинадиган жой дезинфекция қилинади (антисептикларга намланган сальфетка билан марказдан четга қараб айланма харакат билан артилади).
3.5.12. Антисептиклардан тўла қуриши кутилади ёки стерилланган салфетка билан қуритилади (тозалов ўтказилган жойга бармоқ билан тегиш мумкин эмас). Венепункция қилинаётганда муаммо пайдо бўлиб, вена қайтадан пальпация қилинса, ўша жой қайта зарарсизлантирилади.
3.5.13. Беморни билагидан, венепункция қилинадиган жойдан 3-5 см пастидан терини тортган ҳолда чап қўл билан ушланади.
3.5.14. Игнани кесмасини юқорига қаратган холда, венани йўналишига тўғри қилиб, 25-30 градус бурчак остида венага тушиб пункция қилинади.
3.5.14. Қон индикатор камерада ёки игнани конюласида пайдо бўлиши билан игна пасайтирилиб 10-15 градусга туширилади ва бир неча миллиметрга вена бўйлаб ичкарига киритилади. Қон олиш учун махсус система мавжуд бўлмаганда стерилланган игна билан табиий оқизиб олинади, игнани тагига стерилланган салфетка солинган бўлиши керак.
3.5.15. Игнани конюласи тагига пробирка тутилади.
3.5.16. Қон пробиркага тома бошлаши билан жгут олинади.
3.5.17. Бемор муштини ёзганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
3.5.18. Керакли миқдорда қон олинади, махсус системадан фойдаланилганда вакуум тугагунча ва қон оқими тўхтагунча олиниб система пробиркаси тўлдирилади.
3.5.19. Венопункция қилинган жойга стерилланган салфетка қўйилади.
3.5.20. Игна тортиб олинади .
3.5.21. Қўлга босувчи боғлов ёки бактериоцид пластр қўйилади.
3.5.22. Фойдаланилган асбоб анжомлар ва материаллар махсус ажратилган лотокча ёки контейнерга дезинфекция қилиш учун ташланади.
3.5.24. Олинган қон тегишли лабораторияга фойдаланиш бўйича белгиланган, дезинфекция қилинадиган қопқоғи яхши ёпиладиган махсус контейнерга солиниб транспортировка қилинади
3.5.25. Пробиркалар махсус тайёрланган қопқоқлар билан ёпилади. Пробиркаларни оғзини лабораторияга юборилаётган текшириш йўлланма қоғози билан ўраб ёпиш, пахтали ёки салфетка тампонлар билан ёпиш тақиқланади.

Download 23.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling