Клиник лаборатор диагностика бўйича қЎлланма


ЛЕЙКОЦИТЛАР МИКРОСКОПИЯСИ


Download 6.2 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/72
Sana28.10.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1728678
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72
Bog'liq
Klinik laborator diagnostika,A.N.Aripov,2006 (1)

ЛЕЙКОЦИТЛАР МИКРОСКОПИЯСИ
Лейкоцитар формулани санаш кўриш майдонида учраган барча лей-
коцитларни алоҳида қайд қилишдан иборатдир. 
 
Материаллар

Бўялган қуруқ суртма 

Лейкоцитларни санаш учун ҳисоблагич 

40х ва 100х (мойли иммерсия) объектив ва 10х окулярли микроскоп 

Иммерсион мой

Линзаларни артиш учун ишлатиладиган газлама (текширув тугаганидан 
кейин иммерсион мойни объективдан кетказиш учун) 
Усул 
1. Суртмани кўздан кечиринг. 


48 
2. Суртманинг пастдаги учдан бир қисмига (учи яқинига) бир томчи иммер-
сия мойини томизинг. 
3. Иммерсия мойини суртма юзасига бир текис ёйинг. (Иммерсия мойи 
қоплағич ойна ролини ўйнайди). 
4. Ҳужайраларнинг ранги, морфологияси яхши кўринаётганига, уларнинг 
тегишлича тарқалганига ишонч ҳосил қилиш учун 40 марта катталаштиради-
ган (40х) объективдан фойдаланиб суртмани текширинг. Эритроцитлар бир - 
бирига озгина тегиб турадиган ёки устма-уст тахланиб қолган бўлиши керак. 
5. Иммерсия мойидан қўшинг, сўнгра 100х объективдан фойдаланиб туриб 
ҳужайралар турини аниқланг (уларни идентификацияланг). Суртма яхши 
бўялмаган ёки нотўғри тайёрланган бўлса эритроцитлар морфологиясини ба-
холашда ёки лейкоцитлар нуқсонларини аниқлашда айниқса эҳтиёт бўлинг. 
6. Битта кўрув майдонни икки марта санамаслик учун суртмадаги ҳужайра-
ларни тиккасига ёки бўйламасига навбат билан санаш усулидан фойдаланинг. 
7. Суртмани энг қалин жойларини ўтказиб юборинг. Объектив суртманинг 
қалин қисмига тўғри келиб қолган бўлса, уни тескари томонга юргизинг. 
8. Лейкоцитларни тизимли равишда аниқлаб боринг. Қон суртмасида 
шаклли элементлар бир ҳил тақсимланмайди, чунки лейкоцитлар ўзларининг 
физик хоссалари билан ажралиб туради. (ўлчами, оғирлиги, таранглиги ва 
бошқалар.) 
9. Меъёрий ҳужайраларни тўғри таниб олишни ўрганинг. Шунда аномал 
лейкоцитларни аниқлай оладиган бўласиз. Суртма четларида кўпинча 
нейтрофиллар, 
моноцитлар, 
эозинофиллар, 
ўртасида 
лимфоцитлар 
жойлашади. Шунинг учун ойначани бир йўналишда ҳаракатлантириш керак.
10.Лейкоцитларни санашда эритроцитлар устма-уст тушиб қолмаган 
жойларда эритроцитлар морфологиясига аҳамият беринг 
11. Патология ҳолатида 200дан кам бўлмаган ҳужайраларни текширинг
бунда қон ҳужайраларини сифат ўзгаришларига эътибор беринг. 
Расм.1.1.
Қон суртмасида учрайдиган
ҳужайралар

Эритроцитлар

Моноцитлар
B
Катта лимфоцитлар

Тромбоцитлар

Нейтрофил сегментлар

Лимфоцитлар

Эозинофиллар

Таёқчаядролилар

Базофиллар

Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling