Кнауф перлфикс гипсли монтаж елимининг қўлланиш технологияси


Download 470.07 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi470.07 Kb.
#1057645
Bog'liq
3 Амалий машғулот


Амалий машғулот №3
Мавзу: КНАУФ Перлфикс гипсли монтаж елимининг қўлланиш технологияси. Аралашмадан қоришмани тайёрлаш, уни суртиш ва гипскартон қопламани юзага елимлаш.
КНАУФ Перлфикс гипсли монтаж елимининг қўлланиш технологияси.

КНАУФ Перлфикс гипсли монтаж елими
Қоришма таркиби:
2 кг Перлфикс 1 л сувга.
Ишлатиш муддати ярим соатдан кўп эмас.
Полимер қўшимчадан иборат гипс асосли қуруқ монтаж қоришмаси, адгезияни кучайтиришни таъминлайди.
Гипсли қуруқ қоришмалар турли рангларда бўлиши мумкин. Оқ рангдан тортиб, кул ранггача, ҳаттоки пушти ранг бўлиши мумкин. Бу гипс тошларининг табиий аралашмаларда мавжудлиги билан тушунтирилади. Аралашманинг ранги унинг тавсифига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.
Қўлланилиш соҳаси
КНАУФ-Перлфикс – бу қўшимчали гипс елими, ғишт, бетон ёки тошли ички деворларига гипскартон қопламаларни қопловчи сифатида елимлаш учун ишлатилади. 30 кг КНАУФ-Перлфикс 15-16 л сувда аралаштирилади.
КНАУФ-Перлфикс 6 ойдан кўп сақланиши керак эмас.
Афзалликлари
Тутиб турувчи синчни ўрнатмасдан Кнауф-қопламалари ёрдамида девор сиртни тез текислаш,
Деворларни қоплашда Кнауф-Перлфих елимини қўллаш сирт майдонини кичиклашишдан халос қилади,
Материал экологик тоза табиий минераллар (гипс)дан тайёрланган бўлиб, таркибида инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи моддалар йўқ.

Кўрсаткичлари

Миқдори

Ҳаражат, кг/м2

~5 кг/ м2

Қуриши

~ 7 сутка

Ўрамаси

Қоғозли қоп 30 кг

Сақланиш муддати

Очилмаган ўрамда 6 ой

Ғишт, цемент блоки ёки тошдан каби деворларнинг нотекис юзалари гипскартон қопламасини елимлаш учун гипс елимини қалинроқ қилиб суртиш талаб этилади. Бу ҳолатда куракча ёрдамида периметр ва ўртаси бўйича гипскартон қопламасига ҳар 30 см да КНАУФ-Перлфиксни қўллаш тавсия этилади. Гипс елими тор жойда бевосита деворга суртилиши мумкин. Елим суртилгандан сўнг, гипскартон қопламаси кўтарилади, тагликка ўрнатилади ва деворга босилади. Ўрнатаётганда чокларда бўшлиқ қолдириш керак эмас.


Жуда нотекис юзага елимлаш
Ғишт ва чиққан бетон блокларидан аралаш терилган деворга, асос яратиш учун аввал эни 10 см ли гипскартон қопламаси тасма ёпиштирилади. Тасмаларни елимлаш учун куракчада суртиладиган КНАУФ-Перлфикс тавсия этилади.

Гипскартон қопламаси тасмага ингичка чизиқ қилиб суртиладиган КНАУФ-Фуген билан елимланади. Ўрнатиш бўшлиқлар ҳосил қилмасдан амалга оширилиши керак.



Куракча ёрдамида КНАУФ-Перлфиксни суртиш



Куракча ёрдамида КНАУФ-Перлфикс суртилган гипскартон қопламасини ёпиштириш.






Елимни тасма кўринишида суртиш.
Бетон ёки сувоқли текис юзаларга ишлатиш усули.



Елимни нуқтали суртиш.

Ғишт ёки бетон каби нотекис юзалар учун.





Гипскартон қопламали тасмага елим суртиш.
Нотекис ғиштдан терилган юзаларни қоплаш учун.

Download 470.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling