Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet39/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
(70-модда биринчи қисми 3-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган стандартлаштириш ва сертификатлаштириш, топография-геодезия, картография ва кадастр, шунингдек геология қидирув ишлари, давлат шаҳарсозлик кадастрини юритиш харажатлари, чегарадош давлатларга ҳақ эвазига ердан фойдаланиш тўлови, гидрометеорология хизмати муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;
(70-модда биринчи қисми 3-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
атроф муҳит ва ландшафтнинг муҳофаза қилинишини, биологик хилма-хилликнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш» жамғармаси орқали ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар.
(70-модда биринчи қисми 3-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 майдаги ЎРҚ-540-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон)
4) республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари буюртмачи бўлган марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
5) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари, шу жумладан:
(70-модда биринчи қисми 5-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини;
(70-модда биринчи қисми 5-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини;
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини;
(70-модданинг биринчи қисми 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларидан сақлаб турилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларини;
(70-модда биринчи қисми 5-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги муассасаларини сақлаб туриш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
адлия ва прокуратура органларини.
(70-модда биринчи қисмининг 5-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 69-моддаси, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) 51-моддасининг биринчи қисми, 54-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) судларни сақлаб туриш харажатлари;
(70-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 69-моддаси, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг (янги таҳрири) 76-моддасининг биринчи қисми, 79-моддасининг биринчи қисми.
7) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасини шакллантириш харажатлари;
8) бошқа харажатлар:
сиёсий партияларга уларнинг уставида белгиланган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш;
(70-модда биринчи қисми 8-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси иштирокчи бўлган халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва уларни молиялаштиришда иштирок этиш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат қарзи бўйича хизмат кўрсатиш ва давлат кафолатини бажариш билан боғлиқ харажатлар;
(70-модда биринчи қисми 8-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)
давлат буюртмаси бўйича статистика ишларига ҳақ тўлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг сайловлар ва референдумларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш бўйича харажатлари, шу жумладан округ ва участка сайлов комиссияларини, сиёсий партияларни молиялаштириш;
(70-модданинг биринчи қисми 8-банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-373-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 36-сон, 452-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-модда биринчи қисми 8-бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон)
давлат захиралари ва стратегик захираларни вужудга келтириш, сақлаб ва янгилаб туриш билан боғлиқ харажатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мудофаага, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга, божхона органларига ажратиладиган маблағлар, шу жумладан ҳарбий хизматни, ички ишлар органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида, божхона органларида хизматни ўтаган шахслар ҳамда уларнинг оилаларига пенсиялар ва нафақалар учун харажатлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар, ташкилотлар ва идораларга ажратиладиган маблағлар;
(70-модда биринчи қисми 8-бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар.
(70-модда биринчи қисми 8-бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар;
(70-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
давлат мақсадли жамғармаларига бюджет ссудалари ва дотациялар;
юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳамда чет давлатларга кредитлар белгиланган тартибда ажратилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 51 ва 69-моддалари.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling