Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


V бўлим. Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари


Download 1.57 Mb.
bet37/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

V бўлим.
Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари

13-боб. Давлат бюджети харажатлари
69-модда. Давлат бюджети харажатларининг таркиби
Давлат бюджетининг харажат қисми қуйидагилардан иборат:
ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;
нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари;
иқтисодиёт харажатлари;
марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, адлия ва прокуратура органларини сақлаб туриш харажатлари;
(69-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
судларни сақлаб туриш харажатлари;
(69-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;
бошқа харажатлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат бюджетининг харажат қисми таркибида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари ҳисобга олинади.
(69-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекснинг 70 — 82-моддалари.
70-модда. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлари
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:
1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари, болалар уйлари, таълим муассасаларини ахборот-услубий жиҳатдан таъминлаш муассасалари, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари, бошқа ёрдамчи муассасаларни сақлаб туриш, шунингдек қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизими тадбирларининг харажатлари;
(70-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика шошилинч тиббий ёрдам маркази, ОИТСга қарши курашиш республика маркази, Давлат санитария-эпидемиология назорати, карантин ва ўта хавфли инфекциялар профилактикаси, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртларининг клиникалари, қон қуйиш хизмати ва суд-тиббиёт экспертизаси республика муассасалари, республика вазирликлари ва идоралари тасарруфидаги бошқа даволаш-профилактика муассасалари ҳамда ёрдамчи ташкилотларни сақлаб туриш, шунингдек қонунчиликда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган хизматлар ҳақини тўлаш харажатлари;
(70-модда биринчи қисми 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ айрим тоифадаги фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатилганлиги учун республика ихтисослаштирилган марказлари харажатларининг ўрнини қоплаш (субсидиялар);
(70-модда биринчи қисми 1-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling