Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг
-модда. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар
Download 1.57 Mb.
|
Бюджет кодекси
138-модда. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келадиган ўзаро пул муносабатларидир. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар: Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги; (138-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнози аниқлаштирилганлиги; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бўйсунуви ўзгарганда харажатлар бир бюджетдан бошқа бюджетга ўтказилганлиги; капитал қўйилмалар лимитлари бюджетлар даражалари ўртасида қайта тақсимланганлиги муносабати билан юзага келади. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китобларга киритилиши лозим бўлган сумма юқори турувчи молия органи томонидан аниқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Мазкур Кодекснинг 10 ва 20-моддалари, 127-моддасининг бешинчи қисми, 131-моддаси олтинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сонли қарори. Олдинги таҳрирга қаранг. 1381-модда. Мақсадли ижтимоий трансфертлар Олдинги таҳрирга қаранг. Мақсадли ижтимоий трансфертлар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга таълим ва тиббиёт муассасаларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ бўйича харажатларини қоплаш учун ажратилади. (1381-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон) Мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари: Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда; (1381-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади. (1381-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) Фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак. (1381-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Мазкур Кодекснинг 134, 139, 140-моддалари. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling