Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


Download 1.57 Mb.
bet82/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

141-модда. Айланма касса маблағлари
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар, шаҳарлар бюджетларининг айланма касса маблағлари уларнинг даромадлари билан харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишини қоплаш мақсадида шакллантирилади.
Айланма касса маблағларининг миқдорлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан;
(141-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари учун — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
(141-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Йил мобайнида айланма касса маблағларидан жалб қилинган суммалар йил охиригача тикланиши лозим. Айланма касса маблағларининг йил охиридаги миқдори белгиланган суммага мос келиши керак.
Келгуси молия йили учун белгиланган айланма касса маблағлари:
тегишли бюджетларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағларнинг йил бошидаги қолдиқлари;
жорий йилнинг биринчи — учинчи чораклари якунлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши суммалари ҳисобидан тўлдирилади.
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган манбалари етарли бўлмаганда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг айланма касса маблағларини тўлдириш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қарор қабул қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 3-моддасининг иккинчи хатбошиси, 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида"ги ПҚ-3042-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошиси, 3-бандининг тўртинчи хатбошиси, 6-бандининг тўртинчи хатбошиси.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling