Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар


Download 1.57 Mb.
bet90/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

23-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар
157-модда. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар бериш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан берилиши мумкин.
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитларни бериш қонунчилик ҳамда шартнома билан белгиланадиган муддатлилик, қайтариш, мақсадли фойдаланиш шартларига ва бошқа шартларга асосланади.
(157-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
158-модда. Резидент-юридик шахсларга бериладиган (очиладиган) бюджет ссудалари ва кредит линиялари
Бюджет ссудалари ва кредит линиялари резидент-юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида берилиши (очилиши) мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги фоиз ставкалари бўйича берилади.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудаларини ва кредит линияларини чет эл валютасида бериш тақиқланади.
(158-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Бюджет ссудалари бюджет ташкилотларига бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади.
Кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан резидент-юридик шахсларга уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали, шунингдек бевосита тижорат банкларига очилади.
159-модда. Бюджет ссудаси ва кредит линиясини ўз вақтида қайтармаслик
Бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизлар бюджет ссудасини бериш ёки кредит линиясини очиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling