Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг


-боб. Давлат бюджети тақчиллиги ва профицити. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш


Download 1.57 Mb.
bet87/108
Sana09.09.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1675080
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108
Bog'liq
Бюджет кодекси

22-боб. Давлат бюджети тақчиллиги ва профицити. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш
151-модда. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш. Давлат бюджети профицити
Давлат бюджети тақчиллиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини сотишдан олинган даромадларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратмалари;
(151-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонунига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларининг молия йили бошидаги қолдиқлари;
давлат томонидан маблағ жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(151-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитларини Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаси сифатида жалб қилишга йўл қўйилмайди.
Давлат бюджетининг даромадлари унинг харажатларидан ортиши Давлат бюджети профицитидир.
Давлат бюджети профицити фақат Давлат бюджети бўйича аниқланади.
152-модда. Давлат томонидан маблағ жалб қилиш
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш ички ва хориждан маблағ жалб қилишдан иборат.
Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси резидентларидан маблағларни жалб этиш бўлиб, бу маблағлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
Чет эл манбаларидан (чет давлатлар, халқаро ташкилотлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентларидан) маблағларни жалб этиш давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш бўлиб, бу маблағ бўйича Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи ёки қарз олувчи-резидентларнинг кредитларини (қарзларини) тўлашга кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келади.
Давлат томонидан маблағ жалб этиш бўйича қарорлар белгиланган тартибда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплаш;
ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини, шунингдек атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш;
давлат қарзини қайта молиялаштириш;
давлат қарзини бошқариш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш;
пул маблағларини бошқариш, шу жумладан вақтинчалик касса узилишининг ўрнини қоплаш бўйича операцияларни бажариш;
тўлов балансини қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилади.
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплаш учун амалга оширилади.
(152-модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-836-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон — 2023 йил 2 августдан кучга киради)

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling