Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар Олдинги таҳрирга қаранг
-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қўлланиладиган чекловлар
Download 1.57 Mb.
|
Бюджет кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 21-боб. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш 143-модда. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тартиби
142-модда. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига қўлланиладиган чекловлар
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари баланслаштирилган даромадлар ва харажатларга эга бўлиши лозим. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тақчиллигига йўл қўйилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини қабул қилиш ва ижро этишда: маблағлар жалб қилишни амалга оширишга, юқори турувчи бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно; тасдиқланган бюджетдан ажратилган маблағлардан ортиқ харажатларни амалга оширишга, ушбу Кодекснинг 143-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга; Олдинги таҳрирга қаранг. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмасдан бошланган тадбирларни молиялаштиришга ва (ёки) параллель лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширилган қуриш ва таъмирлаш ишларини молиялаштиришга; (142-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари беришга йўл қўйилмайди. LexUZ шарҳи Қаранг: Мазкур Кодекснинг 27, 28, 35, 71-моддалари. 21-боб. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш 143-модда. Бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тартиби Молия йили мобайнида бюджет тизими бюджетларига ўзгартиришлар киритиш: Олдинги таҳрирга қаранг. бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва (ёки) харажатларини камайтиришни ёки кўпайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган; (143-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) бир бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиб, мос равишда бошқа бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчи учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар кўпайтирилган; бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларда бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатларнинг бир моддасидан бошқа моддасига ўтказиш зарурияти юзага келган; Давлат бюджети маблағларининг молия йили бошидаги эркин қолдиқлари ушбу Кодекснинг 126-моддасида назарда тутилган тартибда харажатларни молиялаштиришга йўналтирилган; бюджет таснифига ўзгартиришлар киритилган; ушбу Кодекс 120-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат бюджети даромадлари прогнозининг ошириб бажарилиши, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан, шунингдек электрон савдо майдончасида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни реализация қилишдан тушган маблағлар ҳисобидан харажатлар Давлат бюджетига ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади. (143-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон) Бюджет тизими бюджетларини ижро этишда бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатларига киритилган ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олинади. Молия йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатларига уларнинг тасдиқланган параметрлари доирасида биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сотиб олиш харажатлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағларни кўпайтириш ёки камайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилгандан кейин амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Давлат бюджети даромадлари ва харажатларига тасдиқланган бюджетлар доирасида унинг ижроси жараёнида қонунчилик ҳужжатлари асосида ўзгартиришлар киритиш тегишинча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳисобга олиб борилади. (143-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган харажатларни уларнинг тасдиқланган ҳажмларига нисбатан кўпайтириш, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари мавжуд бўлган тақдирда, Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга ўзгартиришлар киритилмасдан амалга оширилади. (143-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонунига асосан олтинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон) LexUZ шарҳи Қаранг: Мазкур Кодекснинг 21 — 23-моддалари, II бўлими (Бюджет тизими бюджетлари), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 22.12.2016 йилда 2850-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 22.11.2016 йилдаги 88-сонли буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларининг 3-боби. Олдинги таҳрирга қаранг. (144-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-590-сонли Қонунига асосан чиқариб ташланган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон) Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling