429-модда. I и II ногиронлиги бўлган ходимлар учун
йиллик меҳнат таътили
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга давомийлиги камида ўттиз календарь кундан иборат йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан йилнинг ўзлари учун қулай бўлган вақтида фойдаланиши мумкин.
Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходимга ногиронлик белгилангунига қадар ва белгиланганидан кейинги даврларни ёхуд мазкур ходимнинг ногиронлиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан олиб ташлангунига қадар бўлган даврни ва олиб ташланганидан кейинги даврни қамраб олса, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги ногиронлик белгиланган даврдаги ва ногиронлик юзага келгунига қадар ёки ногиронлик олиб ташланганидан кейинги иш даврига мутаносиб равишда ҳисобланади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
430-модда. I и II ногиронлиги бўлган ходимнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш ҳуқуқи
Иш берувчи I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда ҳар йили давомийлиги ўн тўрт календарь кунгача бўлган таътил бериши шарт.
431-модда. Иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида
I и II ногиронлиги бўлган ходимларнинг
меҳнатига ҳақ тўлаш
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларнинг меҳнатига иш вақтининг қисқартирилган давомийлигида ҳақ тўлаш тегишли касб
ва лавозимлардаги ходимларга тўлиқ иш вақти давомийлигидаги миқдорда амалга оширилади.
26-боб. Ходимнинг иш берувчи билан меҳнатга оид алоқаси
хусусиятига ва ўз меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига боғлиқ ҳолда меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатини
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Do'stlaringiz bilan baham: |