Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат


Download 454.8 Kb.
bet234/234
Sana03.10.2023
Hajmi454.8 Kb.
#1690979
TuriКодекс
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   234
Bog'liq
1.1. Кодекс

580-модда. Жамоавий меҳнат низосини ҳал этиш
(тартибга солиш) жараёнида меҳнат низосининг тарафлари эришган келишувлар ва уларнинг бажарилиши устидан назорат

Низони ҳал этиш (тартибга солиш) жараёнида жамоавий меҳнат низоси тарафлари эришган келишувлар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва жамоавий меҳнат низоси тарафлари учун мажбурий кучга эга. Уларнинг бажарилиши устидан назорат жамоавий меҳнат низосининг тарафлари, шунингдек меҳнат низоларини тартибга солиш бўйича давлат органлари томонидан амалга оширилади.




581-модда. Даъво хусусиятига эга жамоавий
меҳнат низоларини судда кўриб чиқиш

Қонунчиликни, жамоа келишувларини ва жамоа шартномасини, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинган ички ҳужжатларни қўллаш хусусидаги жамоавий меҳнат низолари суд томонидан кўриб чиқилиши лозим.


Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жамоавий меҳнат низоларини судларда кўриб чиқиш ҳамда суд қарорларини ижро этиш чоғида ушбу Кодексда якка тартибдаги меҳнат низолари учун белгиланган тегишли қоидалар ва муддатлар қўлланилади.
Download 454.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   226   227   228   229   230   231   232   233   234




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling