210-модда. Ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари уларнинг розилигисиз ишга жалб этишнинг алоҳида ҳоллари
Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
1) табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек ёнғинларнинг, тошқинларнинг, зилзилаларнинг, эпидемияларнинг ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига
ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;
2) бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;
3) марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;
4) иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.
Ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган ҳолатларга кўра ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга ходимнинг меҳнат вазифаси доирасида йўл қўйилади.
211-модда. Дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишни чеклаш
Ходимлар ишга жалб этиладиган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларининг сонини чеклаш, бундан ушбу Кодекс
210-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно, жамоа шартномасида ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланиши мумкин.
Дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этилганда ушбу Кодекс 396, 417-моддаларининг биринчи қисмида ва 428-моддасида айрим тоифадаги ходимларга нисбатан назарда тутилган чекловларга риоя этилиши керак.
Ушбу Кодексда белгиланган чекловларга ва ходимни дам олиш куни ёки ишланмайдиган байрам куни ишга жалб этиш тартибига иш берувчи томонидан риоя этилмаслиги иш берувчини ходимга бундай иш учун ҳақ тўлашни ушбу Кодекснинг 263-моддасида назарда тутилган миқдорда амалга ошириш мажбуриятидан озод этмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |