Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/46
Sana15.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1094564
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46
Bog'liq
c369982a-e62a-2327-825f-e90c534652fa docs

65-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий равишда эълон қилинган 
кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
палаталарининг қўшма мажлисида қасамёд қилган пайтдан эътиборан ўз лавозимига 
киришади.
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини янги сайланган 
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимга киришгунига қадар бажаради. 
66-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муддатидан илгариги 
сайлов
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти ўз вазифаларини бажара 
олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Сенат Раисининг зиммасига 
юклатилади, бунда уч ой муддат ичида, ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда мамлакат 
Президенти сайлови ўтказилади. 
13-боб. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг ўзига хос хусусиятлари
67-модда. Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови 
Қонунчилик палатаси беш йил муддатга сайланадиган бир юз эллик депутатдан 
иборат бўлади. 
Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича 
кўппартиявийлик асосида сайланади.
68-модда. Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи
Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида 
тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва 
ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг 
имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.
Белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкалари сайлов кампанияси 
бошланганлиги эълон қилингандан кейин Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади. 


Битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, 
Тошкент шаҳри) сиёсий партия қирқ минг сайловчининг кўпи билан саккиз фоизи имзосини 
тўплаши мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling