Сенат ваколат муддатининг тугашига олти ойдан кам вақт қолганида
Сенат
аъзосининг ўрни бўшаб қолса, бўшаб қолган ўринга Сенатнинг
янги аъзоси сайлови
ўтказилмаслиги мумкин.
15-боб. Маҳаллий Кенгашларга сайловнинг ўзига хос хусусиятлари
88-модда. Маҳаллий Кенгашларга сайлов
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича
кўппартиявийлик асосида беш йил муддатга ўтказилади.
89-модда. Сайловда иштирок этиш учун сиёсий партиялар томонидан тақдим
этиладиган ҳужжатлар
Депутатликка номзодлар кўрсатиш учун сиёсий партия сайловга камида етмиш кун
қолганида тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим
этиши керак:
сайловда иштирок этиш тўғрисида сиёсий партиянинг тегишли вилоят, туман, шаҳар
органи раҳбари
томонидан имзоланган ариза;
сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт
ой олдин рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотнома.
Ушбу модданинг
биринчи қисмида
кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилгач, тегишли
вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига ҳужжатлар
қабул қилиб олинган сана ва вақт қайд этилган маълумотнома беради.
Сайлов комиссияси
тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддатда
партиянинг сайловда иштирок
этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. Сайловда иштирок этувчи
партиялар рўйхати аризаларнинг келиб тушиш навбати тартибига қараб
матбуотда эълон
қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: