Номзодларнинг алоҳида-алоҳида эшитуви ва муҳокамаси натижаларига кўра қўшма
мажлисда уларни сайлов бюллетенига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатларнинг кўпчилиги ёқлаб овоз берган
Сенат аъзолигига номзод сайлов бюллетенига киритилган ҳисобланади.
Сайлов бюллетенига олти нафардан кам бўлмаган
Сенат аъзолигига номзодлар
киритилади.
80-модда. Сенат аъзоларининг сайлови бўйича овоз беришни ташкил этиш
Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма
мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз
нафаргача аъзодан, шу жумладан
комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда Саноқ комиссияси сайланади.
Саноқ комиссияси:
Сенат аъзолигига сайлов бўйича овоз беришни ташкил этади ва ўтказади;
қўшма мажлис иштирокчиларига яширин овоз беришни ўтказиш вақти,
жойи ва
тартибини эълон қилади;
сайлов бюллетенларини уларга Сенат аъзолигига ҳар бир номзоднинг туғилган
йилини кўрсатган ҳолда, фамилияси, исми ва отасининг исмини алифбо тартибида киритиш
орқали тайёрлайди;
овоз берувчиларнинг рўйхатини аниқлаштиради, уларга сайлов бюллетенларини
топширади;
сайлов бюллетенининг юз томонига муҳр қўяди ва унда Саноқ
комиссиясининг
камида икки нафар аъзосининг имзоси қўйилган бўлишини таъминлайди;
овозларни санаб чиқади ва яширин овоз бериш натижалари тўғрисида баённома
тузади;
яширин овоз бериш натижаларини қўшма мажлисга тасдиқлаш учун киритади.
Do'stlaringiz bilan baham: