Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Сайлов натижаларини эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш)


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/46
Sana15.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1094564
TuriКодекс
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
c369982a-e62a-2327-825f-e90c534652fa docs

97-модда. Сайлов натижаларини эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш)
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан 
кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-
сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).
Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов 
комиссияси томонидан сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда 
эълон қилинади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилинади. 
17-боб. Сайловни молиялаштириш 
98-модда. Сайловни давлат томонидан молиялаштириш 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисига сайловга, маҳаллий Кенгашларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш 
билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 
амалга оширилади. 
Чет давлатларнинг, улар жисмоний ва юридик шахсларининг ҳамда халқаро 
ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан сайловни молиялаштириш ҳамда номзодлар ва 
сиёсий партияларни моддий жиҳатдан бошқача тарзда қўллаб-қувватлаш тақиқланади. 
Сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар ва фуқаролар сайлов ўтказиш учун ўз маблағларини ихтиёрий равишда бериши 
мумкин. Бу маблағлар Марказий сайлов комиссияси томонидан сайлов кампанияси жараёнида 
улардан фойдаланиш учун қабул қилиб олинади.
99-модда. Сайлов комиссияларини молиялаштириш 
Марказий сайлов комиссиясини, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияларини, округ 
ва участка сайлов комиссияларини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича 
молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан амалга оширилади. 


Марказий сайлов комиссиясини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг 
Давлат бюджетида алоҳида сатрда назарда тутилади. 
Сайлов комиссиялари ишига жалб этиладиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш 
сайловни ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling