Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларга қўйиладиган


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/46
Sana15.01.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1094564
TuriКодекс
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46
Bog'liq
c369982a-e62a-2327-825f-e90c534652fa docs

90-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодларга қўйиладиган 
талаблар
Сайлов куни йигирма бир ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар маҳаллий Кенгашлар депутатлигига 
сайланиш ҳуқуқига эга. 
Қуйидагилар: 
содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд 
судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар; 
сайлов кунига қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
муқим яшамаган фуқаролар; 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон 
Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Миллий гвардиясининг, Ички ишлар 
вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг 
ходимлари; 
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари маҳаллий 
Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинмайди. 
Судьялар, прокуратура органларининг ва ижро этувчи ҳокимият органларининг 
мансабдор шахслари (бундан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари мустасно) депутат этиб 
сайланган тақдирда, эгаллаб турган лавозимидан бўшаш тўғрисида ариза бериш шарти билан 
маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинади. 
91-модда. Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби
Маҳаллий Кенгашларнинг депутатлигига номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш 
кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугалланади. 
Маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг 
тегишли органлари томонидан амалга оширилади. 


Сиёсий партиялар тегишли ҳудудда жойлашган ҳар бир сайлов округидан маҳаллий 
Кенгашлар депутатлигига биттадан номзод кўрсатишга ваколатлидир. 
Бир шахс тегишли маҳаллий Кенгашга сайлов ўтказиш бўйича фақат битта сайлов 
округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодлар танлаш 
тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади. 
Аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган маҳаллий Кенгашлар депутатлигига 
номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши керак. 
Сиёсий партиялар фақат ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка 
номзод этиб кўрсатади. Депутатликка номзодлар кўрсатилганлиги тўғрисида баённома 
тузилади. 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling