Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар
-модда. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси
Download 461.73 Kb.
|
Янги Мехнат Кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-§. Хизмат текшируви 302-модда. Хизмат текшируви тушунчаси
- 303-модда. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш
- 304-модда. Хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузиш
301-модда. Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси
Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади. Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди. 2-§. Хизмат текшируви 302-модда. Хизмат текшируви тушунчаси Хизмат текшируви ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги фактини, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни, иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган текширишдир. 303-модда. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, ходимнинг бевосита раҳбарининг билдиргиси, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар асос бўлади. Иш берувчи хизмат текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказиладиган ходим иш берувчининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғи ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия таркиби билан имзо қўйдириб таништирилиши керак. 304-модда. Хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузиш Хизмат текшируви ўтказиш учун иш берувчининг буйруғи билан хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия тузилади (бундан буён матнда комиссия деб юритилади). Комиссия камида уч нафар аъзодан иборат бўлиши керак, уларнинг бир нафари комиссиянинг раиси бўлади. Комиссия таркибига ташкилотда мавжуд бўлган тақдирда касаба уюшмаси қўмитасининг аъзоси киради. Комиссия раиси комиссия ишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Унинг ўтказилаётган хизмат текшируви доирасидаги қонуний талаблари комиссия аъзолари томонидан бажарилиши мажбурийдир. Комиссия раиси хизмат текширувини ташкил этиш, тайёрлаш ва ўтказиш сифати, унинг натижалари, хулосалари ва таклифларининг холислиги учун шахсан жавобгар бўлади. Комиссия таркибига қуйидаги шахсларнинг киритилишига йўл қўйилмайди: хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахс; ҳаракатлари текширилиши зарур бўлган ходимлар бўйсунувидаги ходимлар; ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходим билан қариндошлик алоқаларида бўлган шахслар; хизмат текшируви натижаларидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлиши мумкин бўлган шахслар, шу жумладан ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига ёки интизомий қилмишнинг яширилишига дахлдор эканлиги тўғрисида асосланган гумонлар мавжуд бўлган шахслар; мурожаати хизмат текшируви ўтказилиши учун асос бўлиб хизмат қилган шахслар; ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимлар. Хизмат текширувини ўтказишга махсус билимлар соҳасида маслаҳат олиш учун шартнома асосида экспертлар сифатида мутахассислар жалб қилиниши мумкин. Download 461.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling