Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»


Иш ҳақини тўлаш учун кредит бериш тартиби


Download 31.72 Kb.
bet4/5
Sana23.03.2023
Hajmi31.72 Kb.
#1288464
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кредитлашни ташкил этиш асослари

4. Иш ҳақини тўлаш учун кредит бериш тартиби.
4.1. Банк филиаллари томонидан иш ҳақи тўлашга кредитлар ишчи ва хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида, ўзларига боғлиқ бўлмаган объектив сабабларга кўра, уларнинг банк ҳисоб варақларида маблағлари бўлмаган ва қисқа муддатларда аниқ пул тушумига эга бўлиши тахмин қилинган хўжалик субъектларига берилади.
4.2. Хўжалик субъектларига иш ҳақи тўлаш учун қисқа муддатли кредит маблағлари ажратилган кредитларни қайтарилиши, тўловлилиги, таъминланганлиги, муддатлилиги ва мақсадли фойдаланишлилиги шартларига қатъий риоя этган ҳолда, хатарларни ҳар томонлама баҳолаш ва гаров қийматини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
4.3. Иш ҳақи тўлаш учун қисқа муддатли кредит маблағлари фақат юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик субъектларига мижознинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи очилган банк филиали томонидан берилади.
4.4. Ноликвид балансга эга бўлган, зарар билан фаолият кўрсатаётган ҳамда банкдан муддати ўтган кредит қарзлари бўлган хўжалик субъектларига иш ҳақи тўлаш учун қисқа муддатли кредит маблағлари берилмайди.
4.5. Хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақини тўлаш учун кредитлар банк билан мижоз ўртасида имзоланадиган кредит шартномасига асосан алоҳида кредит ҳисоб варағидан 45 кун муддатгача берилади.
4.6. Иш ҳақини тўлаш учун ажратилган кредитларни муддати узайтирилмайди.
4.7. Кредит олиш учун хўжалик субъекти банкка қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
а) кредит аризаси;
б) давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) идораси томонидан электрон кўринишда қабул қилинганлиги тўғрисидаги белги қўйилган сўнгги ҳисобот даврига бўлган бухгалтерлик баланси, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ёйилмаси ҳамда 90 кундан ошиб кетган қарздорликлари бўйича солиштирма далолатномалар, фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот;
в) ажратиладиган кредитни қопланишини аниқ манбаалари кўрсатилган пул оқимининг таҳлили ҳамда уни кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури;
г) таъминот турларидан бирини.
4.8. Олинган кредитларни қайтармаслик хатарини олдини олиш мақсадида қарз олувчи тез ва эркин сотилиш талабларига жавоб берадиган таъминотига эга бўлиши керак.
4.9. Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этиши мумкин:

  • юқори ликвидли мол-мулк гаровини.

Мол-мулк гарови сифатида таваккалчиликни ва бозор қийматини пухта баҳолаган ҳолда хўжалик субъектларининг ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари, транспорт воситалари ҳамда бошқа ликвидли активлари расмийлаштирилади ва иш ҳақини тўлаш учун ажратилган кредитлар ўрнатилган муддатларда қайтарилмаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулк қарз олувчининг розилигидан қатъий назар кейинчалик уни белгиланган тартибда сотиш ҳуқуқи билан банк ихтиёрига олинади.

  • молиявий аҳволи барқарор ҳамда кредитга қобиллиги биринчи синфга мансуб бўлган юридик шахс мақомини олиб фаолият юритаётган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган учинчи шахсларнинг кафиллигини;

4.10. Иш ҳақини тўлаш учун кредит олган хўжалик субъектлари томонидан кредитлар бўйича қарзлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда банк филиаллари уларни қуйидаги тартибда ундириб олиш чораларини кўради:

  • қарздорнинг иккиламчи ҳисоб рақамига, шу жумладан уларнинг бошқа банкларда очилган иккиламчи ҳисоб рақамига ижро этилиши мажбурий бўлган инкассо талабномаларини қўяди;

  • қарздорнинг пул маблағлари етишмаган тақдирда кредит бўйича қарзларни қарздорнинг розилигига кўра унинг ликвидли мол-мулки ҳисобидан ундириб олади ёки хўжалик суди орқали қарздорнинг мол-мулкига қаратади.

4.11. Банк филиаллари иш ҳақини тўлаш учун кредит сўраб мурожаат қилган хўжалик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда мазкур хўжалик субъекти бўйича банкдаги мавжуд ахборотларни чуқур таҳлил қилиб кўриб кредит аризаси тушган кундан кейин 3 (уч) банк иш куни ичида кредит ажратиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилишлари лозим.
4.12. Кредитлар ҳисобланган иш ҳақи ва иш ҳақи фондидан ажратмалар миқдорида берилади, лекин бериладиган кредитни миқдори иш ҳақини базавий даражасини ҳисоб-китобига мувофиқ бир ой учун тегишли бўлган маблағдан ошиб кетмаслиги лозим.
4.13. Ҳисоблаб ёзилган иш ҳақига қўлга нақд бериладиган сумма, даромад солиғи, Ижтимоий суғурта фонди, касаба уюшмаларига тўланадиган тўловлар ва бошқа иш ҳақидан ушлаб қолинадиган суммалар киритилади (муқобиллик хизмати, ижро варақалари ва шунга ўхшаш тўловлар).
4.14. Қуйидаги шартлар бажарилмаган ҳолда иш ҳақи учун кредит бериш таъқиқланади:
а) тўлов қобилиятига эга бўлмаган ва банкрот деб эълон қилинган хўжалик субъектларига;
б) узоқ муддат барқарор фаолият кўрсатмаган хўжалик субъектларига;
в) агарда корхона банк филиалига кредитни қайтариш манбаи тўғрисида аниқ ва ишончли маълумотлар тақдим этмаса ҳамда кредитни қайтаришни реал манбаига эга бўлмаса.
4.15. Банк филиаллари кредит берилгандан кейин 5 кун муддат ичида иш ҳақини тўлаш учун берилган кредитларни мақсадга мувофиқ ишлатилганлиги тўғрисида жойида текширув ўтказишлари лозим.
4.16. Кредит берилгандан кейинги ҳисобот санасига хўжалик субъектининг баланс ҳисоботи бўйича ноликвидлик ёки фаолиятини зарар билан якунлаганлиги ҳамда текшириш натижасида кредитни мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланса ажратилган кредит муддатидан олдин ундириб олинади.
4.17. Иш ҳақини тўлаш учун ажратиладиган кредитлар учун фоиз даражалари банк билан мижоз ыртасида келишилган ҳолда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади ва кредит шартномаси билан расмийлаштирилади.
4.18. Иш ҳақини тўлаш учун ажратиладиган кредитлар кредит шартномасида ўрнатилган муддатларда қайтарилиши таъминланмаса уларга ушбу кредит тўлиқ ундирилгунга қадар оширилган фоиз ставкалари қўлланилган ҳолда фоизлар ҳисобланади.
4.19. Иш ҳақини тўлаш учун берилган кредитларни ундирилиши Марказий банкнинг Адлия Вазирлигида 2012 йил 15 мартда 2342-рақам билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ амалга оширилади.
4.20. Асосий қарз ва улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ ундирилмагунга қадар янгидан кредит берилишига йўл қўйилмайди.

Download 31.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling