Кодексига, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Инвестиция фаолияти тўғрисида»


Банкнинг кредитлардан фойдаланганлик ҳамда кредит


Download 31.72 Kb.
bet5/5
Sana23.03.2023
Hajmi31.72 Kb.
#1288464
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Кредитлашни ташкил этиш асослари

5. Банкнинг кредитлардан фойдаланганлик ҳамда кредит
ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида
тўланиши устидан олиб борадиган назорати
5.1. Банк филиаллари ўзи хизмат кўрсатадиган мижозларининг фаолиятига оид ахборотларга доимий равишда эга бўлиши, уларнинг кредитни тўлашга қобиллигини ва тўлов интизомининг ащволини доимий равишда таҳлил этиб туришлари лозим.
5.2. Кредит бериш жараёнида иқтисодий фаолият кредит шартномасини бажаришга, қарз олувчининг олинган кредитдан самарали фойдаланишига, уни ўз вақтида ва тўлиқ тўланишига, кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати давомида кредитни қарзга олувчи билан яқин алоқани сақлаб туришга қаратилган бўлиши керак.
5.3. Ана шу мақсадда мижознинг молиявий-хўжалик фаолияти, унинг тузилган шартномаларга (буюртмаларга) мувофиқ маҳсулот етказиб бериш мажбуриятларини, ишлаб чиқариш ҳажмларини бажариши, ноишлаб чиқариш ҳаражатлари ва нобудгарчиликлар, муомала чиқимлари, фойда, ўз айланма маблағлари мавжудлигининг динамикаси, товар моддий бойликлар заҳираларининг ҳолати ва айланма маблағларнинг айланиш тезлиги таҳлил этилади.
Банк қарз олувчидан маълумотлар йиғиб бориш орқали унинг кредитга қобиллиги юзасидан мунтазам мониторинг ўрнатади.
5.4. Банк филиаллари Марказий банкнинг Адлия Вазирлигида 2015 йилнинг 14 июлда 2696-сон билан давлат рўйхатига олинган “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги” Низомга мувофиқ кредитлар портфелининг сифатини мунтазам таҳлил этиб, ҳар бир кредитнинг хатар даражасини таснифлаб, уни қуйидаги бешта тасниф разрядларидан бирига киритишлари керак:
а) стандарт;
б) субстандарт;
в) қониқарсиз;
г) шубҳали;
д) умидсиз. 
5.5. Банк филиаллари стандарт деб таснифланган кредитлар бўйича - 1%, субстандарт кредитлар бўйича - 10 %, қониқарсиз кредитлар бўйича - 25 %, шубҳали кредитлар бўйича - 50 %, умидсиз кредитлар бўйича - 100 % миқдорида зарур маблағларни заҳирага ажратма сифатида ўтказиб, кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун заҳира ташкил этишлари шарт.
Кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар учун заҳира хўжалик субъектларига берилган кредитларни таҳлил этиш ва банк хатари даражасига таъсир ўтказувчи омилларни аниқлаш асосида ташкил этилади.
Банк филиаллари заҳира ҳажмини ҳар бир ҳисобот ойининг биринчи кунига ҳисоблайдилар.
5.6. Банк олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаётган қарз олувчига нисбатан банк кредит шартномасининг шартларидан келиб чиқиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

  • қарз олувчининг молиявий-хўжалик фаолияти ёмонлашганда, Банк назоратидан бош тортганда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини бузганлик фактлари аниқланган тақдирда янгидан кредит беришни тўхтатиш ва илгари берилган кредитларни муддатидан олдин қайтариш ҳамда бу ҳакда солиқ инспекциясига хабар қилиш;

  • агар қарз олувчи банкнинг тавсияларини келишилган муддатда бажармаса, унга кредит беришни тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириб даъво хатини жўнатиш;

  • агар қарз олувчи кредит шартномасига мувофиқ қарзни қайтариш бўйича ўз мажбуриятини 30 кундан ошириб юборса, банк филиали ҳар ойда тузиладиган таққослама далолатномага асосан Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик Процессуал Кодексининг 102 – 107 - моддаларига мувофиқ қарз олувчининг пул маблағлари ҳисобидан ундириш тўғрисида суд буйруғини чиқариш ҳақида Хўжалик судига мурожаат этиш;

  • банк филиаллари қарз олувчининг пул маблағи бўлмаган тақдирда Фуқаролик кодексининг 279, 280 ва 281 - моддаларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулклари ҳисобидан ундириб олиш тўғрисида Хўжалик судига мурожаат этиш;

  • қарз олувчидан ҳисоб ва ҳисоботдаги бузилишларнинг сабаблари тўғрисида тушунтиришномани ҳамда ушбу қонун бузилишларини тугатиш бўйича тадбирларни банкка тақдим этишни талаб қилиш;

  • кредит шартномасида ва кредитга доир тадбирларни ўтказиш муддатларида кредитни узиш, истиқболи бўлмаган тақдирда банк филиаллари кредитни қарзга олувчига нисбатан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида кўзда тутилган жазо чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантириб, даъво хатини жўнатиш.

5.7. Банк филиаллари ушбу Низомнинг 5.6. бандида кўрсатиб ўтилган чораларни қўллагандан кейин ҳам қарз олувчи томонидан қарзни қайтариш бўйича ижобий ўзгаришлар амалга оширилмаса, қарздор ва кредитор томонидан жиноий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатларда, хусусан, пул маблағларини талон-тарож қилиш ва ўзлаштириш, лавозимни суистеъмол қилиш, маъсулиятсизлик ва қалбаки ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида кредитларни ўз вақтида қайтармаслик ҳамда уларни мақсадсиз ишлатиш ҳолатлари бўйича мазкур ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб 20 кунлик муддатда тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан биргаликда 2002 йил 28 майда имзоланган «Тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг қайтмаганлиги юзасидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича материалларни расмийлаштирилиши ва прокуратура органларига тақдим этиш бўйича Тавсиялари»да кўрсатилган тартибда Прокуратура органларига тақдим этади.
Download 31.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling