Режа: - Қийма тайёрлаш жараёни тавсифи;
- Жараённинг асосий технологик параметрлари;
- Қийма тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш.
- Колбаса (фаршини) қиймасини таёрлаш тизими қуйидаги технологик жихозлардан иборат: Мол ва чўчқа гўшти қиймалари насослари (I, II), қиймаларни ўлчаш сиғимлари (III), ёғсизлантирилган сут ва сувни дозалаш сиғими(IV) ва қиймаларни аралаштиргич (V).
- Мол ва чўчқа гўштлари қиймасини автоматлаштирилган дозалаш системаси тензометрик қурилмадан тузилган бўлиб, унда бирламчи массани ўлчаш ўзгартиргичи (6-1) га осилган тарози бункерлар, мол ва чўчқа гўштлари қиймасини оғирлигини назорат қилувчи асбоб (6-2) ва мол ва чўчқа гўшти массаси топшириқ берувчи асбоблари (6-7 ва 6-8) дан иборат.
- Майдаланган, тузланган хом-ашё (мол ва чўчқа қиймаси) насосларнинг қабул қилиш бункерларига (I ваII) узатилади. Колбаса қиймасини тайёрлашда мол ва чўчқа гўштлари массаси миқдори регламент (рецептура) талаблари асосида топшириқ берувчилар (6-7,6-8) орқали ўрнатилади.
- Сиғим (IV) да беш дона сатҳни бирламчи ўлчаш ўзгартиргичлари ўрнатилган(11-1а ,11-1б, 11-1д) бўлиб,улар метал стержин кўринишида ўлчанган сув ва сутнинг ҳажми (20, 40, 60, 80, 100 л) сатҳни ўлчаш ўзгартиргичларнинг узунлиги билан аниқланади, қайсики улар контакт қурилмали сатҳни ўлчаш апсбоби билан уланган (11-2).
- Иш бошланишидан олдин оператор бошқариш пультида рецептура (регламентда) кўрсатилган гўшт массасини ўрнатади. ( мол ва чўчқа) автоматлаштириш тизими хом-ашё дозасини 40 дан то 300 кг гача 1кг аниқликда бўлишини таъминлайди. Схемада автоматик ва қўл билан бошқариш режими кўзда тутилган. Системанинг асосий режими автоматик режим бўлиб, унда қайта улагич (1-1) “Авт” режимга қўйилади.
- Қиймани таёрлаш даврий равишда амалга оширилади. Жараённи автоматик ростлаш носослар орқали навбатма-навбат бункер ва қиймаларни белгиланган миқдорда аралаштириш қурилмасига узатилади (мол ва чўчқа гўшти, сут ва сув ва уларни белгиланган вақт мобайнида аралаштирилади.Аралаштириш жараёни тугашига 15 секунд қолганда овозли огоҳлантириш сигнали берилади. Ундан сўнг таёр аралашма сиғимдан бўшатилади ва жараён қайтадан амалга оширилади. Бунинг учун “Начало цикл” –жараённи бошланиши бошқариш тугмаси босилади.
- Бошқариш тугмаси (1-2) “Начало цикл” босилиши билан қийма насоси (I) уланади ва қачонки бункерга мол гўшти қиймасининг белгиланган миқдори келиб тушгандан сўнг насос ўчади. Шу пайтда прибор (6-2) дан электро- пневматик ўзгартиргич (6-3) электр сигнали узатилади ва у электр сигнални певматик сигналга айлантириб, певматик ижрочи механизмлар (6-5) ва (6-6) га узатилади ва бункерда ўрнатилган тўсиқни очиб, маҳсулотни қийма аралаштиргичга туширади. Маҳсулот тушиб бўлгандан сўнг асбоб (6-2) дан электрик сигнал ўзгартиргич (6-4) га боради ва у сигнални ўзгартириб, ижрочи механизмларни бошқаради ва бункер қопқоқлари ёпилади. Ундан сўнг шу жараён чўчқа гўшти қиймасини аралаштириш қурилмасига жойлаштириш учун ҳам шу кетма-кетликда амалга оширилади.
- Мол ва чўчқа гўшти қиймаларини аралаштириш қурилмасига тушириш цикли бошланиши билан бир пайтда сиғим (IV)ни сув ва ёғсизлантирилган сут билан тўлдириш бошланади.Сут ва сувни берилишини бошқариш клапанлари (11-7)ва (11-8) тегишли электропневматик ўзгартиргичлар (11-4) ва (11-5) орқали узатиладиган сиқилган ҳаво орқали амалга оширилади. Ўзгартирилган сигнал сатҳ сигнализатори (11-2) дан узатилади.
- Колбаса қиймасини тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш схемаси
- I- Мол гўшти қиймаси учун насос;
- II- чўчқа гўшти қиймаси учун насос;
- III- Қиймани ўлчаш учун мўлжалланган бункер;
- IV- Сув ва сутни дозалаш учун мўлжалланган сиғим;
- V – Қиймани аралаштиргич;
- 1-1-бошқариш (тугмаси) калити;
- 1-2, 2-1, 3-1, 8-1, 9-1- бошқариш тугмалари;
- 2-2, 3-2, 8-2, 9-2- магнитли қўшгичлар;
- 2-3, 3-3, 8-3, 8-4- электродивигателлар;
- 4-1, 5-1, 7-1- сўнги ўчиргичлар;
- 6-1- оғирлик (масса) ни бирламчи ўлчов ўзгартиргич;
- 6-2- оғирлик( масса)ни ўлчаш ва рослаш асбоби;
- 6-3, 6-4, 11-3, 11-4, 11-5-сигнал ўзгартигич(кириш сигнали электрик, пневматик чиқиш сигнали)
- 6-7, 6-8- мол ва чўчқа гўшти массасини топшириқ берувчилари;
- 10-1- дастурловчи қурилма;
- 11-1а – сатҳни бирламчи ўлчаш ўзгартиргичи;
- 11-2- контакт қурилмали сатҳни ўлчаш асбоби;
- 11-6, 11-7, 11-8- ижрочи механизмлар;
- 11-9- сут ва сув ҳажмини топшириқ берувчилари
- 12-1, 13-1- манометрлар;
- НL-НL5- огоҳлантириш лампалари;
- HAI- қўнгироқ;
Do'stlaringiz bilan baham: |