KCl → + - Коллоид эритмаларни тозалаш
-
- Коллоид эритмаларни кимёвий усулларда олишда келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, системада золдан ташқари бошқа аралашмалар ҳам (кислата, асос, тузлар) бўлади. Албатта барқарор ҳолатда коллоид эритма олиш учун бу эритмада маълум миқдорда электролитлар ҳам бўлиши керак. Лекин, уларнинг хоссаларини ўрганиш учун ортиқча электролит-лардан тозалаш зарур. Бунинг учун -------
- -диализ,
- -электродиализ,
- -ультрафильтрация каби усуллардан фойдалани-лади.
- Диализ - коллоид эритмаларни ўсимлик, ҳайвон ва сунъий мембраналардан, яъни пергаментлардан ўтувчи аралашмалардан тозалаш диализ дейилади. Диализ учун қўлланиладиган асбоб диализатор дейилади. Улар турлича бўлиб, бу расмда Грэм томонидан таклиф этилган диализатор схемаси келтирилган.
- Электродиализ - доимий электр токи ёрдамида олиб борилади. Электр токи ёрдамида анион ва катионлар тегишли электродга йўналади. Бунда тозалаш процесси жуда тез боради. Асосан органик коллоидларни тозалашда қўлланилади.
- Компенсацион диализ - бу усул Михаэлис ва Рона томонидан таклиф этилган бўлиб, асосан биологик суюқликларни тозалаш ва ўрганишда кенг қўлланилади. Бу усулда диализаторда тоза эритувчи ўрнига биологик суюқлик таркибидаги паст молекуляр бирикманинг ҳар хил концентрацияли эритмалари ишлатилади.
- Ультрафилтрация - бу усул ҳам коллоид эритмаларни тозалашнинг энг муҳим усулларидан бўлиб, у дисперс фазани дисперс муҳитдан ажратишга асосланган. Кўпинча вакуум остида олиб борилади ва маҳсус мембраналардан фойдаланилади. Юқори босимда ҳам олиб бориш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |