Колоннали ускуналарни синфлаш Тарелкали колонналар Насадкали колонналар


а) Тарелкали абсорберларнинг гидравлик қаршилигини ҳисоблаш


Download 0.78 Mb.
bet7/8
Sana26.10.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1724835
1   2   3   4   5   6   7   8
а) Тарелкали абсорберларнинг гидравлик қаршилигини ҳисоблаш. Бу абсорберларда газнинг ҳаракатига қуруқ тарелка, суюқлик юзасидаги сирт таранглик кучи ва тарелкадаги газ-суюқлик қатлами қаршилик қилади. Шунинг учун тарелкаларнинг гидравлик қаршилиги (ΔРr, Па) уч қаршиликнинг йиғиндисига тенг бўлади:
ΔРr = ΔРқт + ΔРсқ + ΔРгс , (13.3)

бу ерда ΔРқт – қуруқ тарелканинг қаршилиги, Па; ΔРсқ – суюқлик юзасида сирт таранглик кучи таъсиридан ҳосил бўладиган қаршилик, Па; ΔРгс – газ-суюқлик қатламидаги қаршилик, Па.


Қуруқ тарелканинг қаршилиги қуйидаги тангламадан аниқланади:
ΔРқт = , (13.4)
бу ерда wr = w0/fт – тарелка тешикларидаги газнинг тезлиги, м/с; w0 – газнинг мавҳум тезлиги, м/с; fт –тарелка тешикларининг юзаси, м2, ρrгазнинг зичлиги, кг/м3; ξ – тарелканинг қаршилик коэффициенти, у катта интервалда (ξ=0,5÷4) ўзгариб, тарелканинг конструкциясига боғлиқ бўлади.
Тарелкага кираётган суюқлик қатламидаги суюқликнинг сирт таранглик кучи таъсиридан ҳосил бўлаётган қаршиликни енгиш учун кетган босим қуйидагича:
ΔРсқ = , (13.5)
бу ерда σ – сирт таранглик кучи, Н/м, dЭ – тарелкадаги суюқлик кирадиган тирқишларнинг эквивалент диаметри, м.
Оқимли режимда ишлайдиган тарелкалар учун ΔРсқ ҳисобга олинмайди. Тарелканинг газ-суюқлик қатламидаги қаршилиги қатламнинг статик босимига тенг деб олинади:
ΔРгс = h0ρcg = hгсρгсg , (13.6)
бу ерда h0 ва hгс – тарелкадаги суюқлик ва газ-суюқлик қатламларининг баландликлари, м; ρc, ρгс – тарелкадаги суюқлик ва газ-суюқлик аралашмасининг зичликлари, кг/м3; g = 9,81 м/с2 – эркин тушиш тезланиши.
б) Насадкали абсорберларнинг гидравлик қаршилигини ҳисоблаш. Бунинг учун дастлаб қуруқ насадканинг гидравлик қаршилиги (ΔРқ, Па) топилади:
ΔРқ = , (13.7)
бу ерда Н – насадка қатламининг баландлиги, м; dЭ = 4ε/а – насадка элементлари ташкил қилган каналларнинг эквивалент диаметри, м; ε – насадканинг эркин ҳажми ёки насадкалар орасидаги бўш ҳажм; а – насадканинг солиштирма юзаси, м23; w=w0/ε – насадка қатламидаги газнинг ҳақиқий тезлиги (w0 – газнинг мавҳум тезлиги ёки ускунанинг тўла кесимига нисбатан олинган газнинг тезлиги, м/с); λ – ишқаланиш ва маҳаллий қаршиликларни енгиш учун кетган босимнинг йўқотилишини ҳисобга олувчи қаршилик коэффициенти.
Қаршилик коэффициенти λ нинг қиймати Rе мезонга боғлиқ. У насадканинг турли элементлари учун газнинг ҳаракат режимига асосан эмпирик тенгламалар билан аниқланади. Масалан, абсорберлардаги тартибсиз жойлаштирилган ҳалқали насадкаларда газнинг ламинар режимдаги ҳаракати учун (Rе<40):
λ = . (13.8)
Турбулент режимдаги газнинг ҳаракати учун (Re>40):
λ = . (13.9)
Колоннадаги тартибли жойлаштирилган ҳалқали насадкалар учун:
λ = . (13.10)
бу ерда Re = wdэρ/μr – газ учун Рейнольдс мезони; ρr – газнинг зичлиги, кг/м3; μr – газнинг динамик қовушоқлик коэффициенти, Па·с.
Колонна иши давомида намланган насадканинг гидравлик қаршилиги (ΔРҲ, Па) тахминан қуйидаги эмпирик тенглама ёрдамида аниқланади:
ΔРҲ = 10buΔРҚ , (13.11)
бу ерда u – намлаш зичлиги, м32·с; b – насадканинг катталиги ва намлаш зичлигига қараб тажриба орқали аниқланадиган коэффициент. Масалан, намлаш зичлиги u = (0,5÷36,5)·10-3 м3/(м2·с) бўлганда ўлчами 25х25х3 мм бўлган насадка учун b=51,2 бўлади.
Адабиётлар рўйхати



  1. Скобло А.И., Молоканов Ю.К., Владимиров А.И., Щелкунов В.А. Процессы и аппараты нефтегазопереработки и нефтехимии. – М.: Недра, 2000. – 677 с.


  2. Download 0.78 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling