Комбинациялашган фронтал плуг фаол иш органининг параметрларини асослаш
органининг параметрларини асослаш бўйича ўтказилган экспериментал
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МИРЗАХОДЖАЕВ ШЕРЗОДХЎЖА ШОХРУХОВИЧ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фаол иш орган валидан корпус лемехи тумшуғигача бўлган бўйлама масофани қурилманинг иш кўрсаткичларига таъсири.
органининг параметрларини асослаш бўйича ўтказилган экспериментал
тадқиқотларнинг натижалари» деб номланган учинчи бобида тадқиқотларни ўтказиш учун ишлаб чиқилган лаборатория дала қурилмасининг тузилиши, фаол иш орган валидан корпус лемехи тумшуғигача бўлган бўйлама ва фаол иш органи пичоқли дисклари орасидаги кўндаланг масофаларни, фаол иш органнинг параметрлари ва иш режимини мақбул қийматларини асослаш бўйича ўтказилган бир ва кўп омилли тажрибаларнинг натижалари келтирилган. Экспериментал тадқиқотлар икки босқичда олиб борилди. Биринчи босқичда фаол иш орган валидан корпус лемехи тумшуғигача бўлган ва фаол иш органи пичоқли дисклари орасидаги кўндаланг масофаларни, фаол иш 14 органи дискларига ўрнатилган пичоқлар сони ҳамда иш тезлигини плугнинг тортишга қаршилиги ва тупроқнинг уваланиш сифатига таъсири ўрганилди, иккинчи босқичда эса тажрибаларни математик режалаштириш усули қўлланилиб, кўп омилли тажрибалар ўтказилди. Ҳар иккала босқичда ҳам тажрибалар ҚХМЭИ тажриба участкасининг бўғдойдан бўшаган далаларида уларни такрорий экинларни экиш учун тайёрлаш даврида олиб борилди. Фаол иш орган валидан корпус лемехи тумшуғигача бўлган бўйлама масофани қурилманинг иш кўрсаткичларига таъсири. Фаол иш органи ва корпус орасидаги бўйлама масофа 30 мм оралиқда 0 дан – 90 мм ва + 90 мм гача, яъни лемех тумшуғидан ҳаракат йўналиши бўйича олдинга ва орқага ўзгартирилди. Бунда квадрат вал бўйича иш органлари орасидаги кўндаланг масофа, фаол иш органнинг кинематик иш режими кўрсатгичи ва қурилманинг ҳаракат тезлиги ўзгармас ва мос равишда b ю = 210 мм, λ = 2,1 ва V п = 2,6 м/с бўлди. Корпусларнинг ишлов бериш чуқурлиги 22 ва 26 см, фаол иш органнинг ишлов бериш чуқурлиги эса 12,5 см ни ташкил қилди. Тажрибаларни ўтказишда фаол иш органи валидан корпус лемехини тумшуғигача бўлган керакли бўйлама масофа корпусларни бўйлама балкалар бўйича силжитиш ҳисобига таъминланди. Тажрибаларнинг натижалари шуни кўрсатадики, қурилма корпусларининг ҳар иккала ишлов бериш чуқурлигида ҳам фаол иш органи валини корпус лемехи тумшуғига нисбатан ҳаракат йўналиши бўйича орқага ва олдинга сурилиши корпусларнинг тортишга қаршилигини оширади. Ҳар иккала ишлов бериш чуқурлигида ҳам фаол иш органи валини корпус лемехи тумшуғига нисбатан ҳаракат йўналиши бўйича орқага ва олдинга 30 мм дан катта масофага суриш тортишга қаршиликни кескин оширади. Лемех тумшуғидан фаол иш органи валигача бўлган масофа ошиши билан фаол иш орган корпус томонидан деформацияланмаган тупроқ зонасига ишлов бериши билан изоҳлаш мумкин. Фаол иш органи лемех тумшуғига нисбатан ҳаракат йўналишига нисбатан тескари томонга ортиқча сурилганда, у томонидан ҳосил қилинадиган сурадиган куч кескин камаяди, бунда фаол иш органининг самараси паст бўлади ва тортишга қаршилик ошади. Тупроқнинг уваланиш даражаси, яъни ўлчами 50 мм дан кичик фракциялар миқдори фаол иш органи валидан корпус лемехининг тумшуғигача бўлган бўйлама масофага боғлиқ равишда қабариқ парабола кўринишида ўзгарди, яъни ҳар иккала ишлов бериш чуқурлигида ҳам фаол иш органини корпусга нисбатан олд томонга сурилиши тупроқнинг уваланиш даражасини пасайишига олиб келди. Шундай қилиб фаол иш органини ҳаракат йўналиши бўйича корпусга нисбатан ортиқча олдинга сурилиши тупроқнинг уваланиш даражасини кескин камайтиради. Бу ҳолатни ҳам юқоридаги каби фаол иш органинига корпус томонидан деформацияланмаган тупроққа таъсир зонасининг ошиши билан изоҳлаш мумкин. Демак корпусларнинг 22-26 см ишлов бериш чуқурликларида минимал энергия сарфланган ҳолда тупроқнинг талаб даражасида уваланиш даражасини таъминлаш учун фаол иш органни корпус лемехи тумшуғидан олдинга ва корпус томонга 30 мм масофада ўрнатилиши мумкин. Бу назарий тадқиқотлар |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling